май 16, 2017 11:54 Asia/Tashkent
  • Жомеъатул Мустафо Эрон телерадиокомпаниясининг халқаро радиоси билан ҳамкорликни кенгайтирмоқчи
    Жомеъатул Мустафо Эрон телерадиокомпаниясининг халқаро радиоси билан ҳамкорликни кенгайтирмоқчи

Машҳад шаҳридаги Жомеъатул Мустафо ал-Оламия Эрон телерадиокомпаниясининг халқаро оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилмоқчи

Эрон телерадиокомпаниясининг халқаро оммавий ахборот воситалари, халқлар ўртасида исломий маърифат ва маданиятни кенг тарқатиш учун Машҳад шаҳридаги Жомеъатул Мустафо ал-Оламия билан ҳамкорлик қилиши, халқаро ҳамкорликларни янада юксалтириш учун хизмат қилади.

Машҳад шаҳридаги Жомеъатул Мустафо ал-Оламия раиси Ҳужжатул ислом валмуслимийн Маҳдавий Меҳр Эрон телерадиокомпаниясининг халқаро радио мудирларининг қўшма йиғилишида сўзга чиқиб, оммавий ахборот воситаларининг халқаро майдондаги ўрни ва аҳамияти ҳақида баёнот бериб шундай айтдики, бугунги кунда ахборот воситалари хабар йўналишида бўладими ёки инновацион усулни қўллаб тақдим этилган дастур бўладими, ушбу мавзуларнинг жозибадорлиги ва тингловчиларни ўзига жалб этишидан ташқари ахборот воситаларинг жойларга бориб учрашувлар ўтказишлари ва тингловчиларнинг муаммоларини таҳлил этишлари ҳам ўзига хос муҳим аҳамият касб этади.

Ҳужжатул ислом вал муслимийн Маҳдавий Меҳр халқаро радиолар билан ахборот соҳасида ҳамкорликларини кенгайтириш учун тайёр эканлигини маълум қилиб шундай қўшимча қилиб ўтдики, дастурларнинг моҳияти шундай бўлиши керакки, тингловчи учун қизиқарли ва ўзига жалб этувчи туртки бўлиши учун маданий, мазҳабий, ижтимоий ва сиёсий мавзуларни ҳам эътибордан четда қолдирмаслик керак. 

Эрон телерадиокомпаниясининг Машҳад шаҳридаги Ўзбек радиоси мудири Носир Зиёратий ҳам ушбу учрашувда маҳаллий мухбирлардан фойдаланишда айрим чекловлар мавжудлигига ишора қилиб, Жомеъатул Мустафо ал-Оламия билан янада кўпроқ ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини маълум қилди.        

Ёрлиқ