Шамхоний: Сайлов, эронликларнинг ҳамжиҳатлиги ва бирлигининг рамзидир
(last modified Sat, 20 May 2017 12:49:44 GMT )
май 20, 2017 17:49 Asia/Tashkent
  • Шамхоний: Сайлов, эронликларнинг ҳамжиҳатлиги ва бирлигининг рамзидир
    Шамхоний: Сайлов, эронликларнинг ҳамжиҳатлиги ва бирлигининг рамзидир

Эрон ислом жумҳурияти хавфсизлигига таҳдид қилувчи унсурлар ва санкцияларни жорий этувчилар сайловнинг асосий мағлублари бўлишди

Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби сайловни Эронни янада юксалтириш учун эронликларнинг ҳамжиҳатлиги ва бирлигининг рамзи дея атаб шундай таъкидладики, Эрон ислом жумҳурияти хавфсизлигига таҳдид қилувчи унсурлар ва санкцияларни жорий этувчилар сайловнинг асосий мағлублари бўлишди. Али Шамхоний Теҳронда кеча жума куни кечаси Эрон ислом жумҳурияти президенти ҳамда шаҳар ва туман маҳаллий кенгашлари учун бўлиб ўтган сайловда Эрон халқининг қизғин ва мисли кўрилмаган миқёсда иштирок этганларига ишора қилиб шундай айтдики, душманлар томонидан Эронни нотинч қилиш учун бўлаётган тинимсиз уринишлар шароитида Эроннинг турли нуқтларида ва ҳар қаерида сайловнинг тинч ва тартиб-интизом билан ўтказилиши, Исломий тизимнинг Эронда мустаҳкам барқарорлик ва хавфсизликнинг ўрнатилишидаги салобати ва иқтидорининг очиқ-ойдин ва яққол нишонасидир.