Эрон қуролли кучлар бош штаби: Хуррамшаҳрнинг озод этилиши халқнинг бирлик рамзидир
Хуррамшаҳрнинг озод этилиши одамларнинг ва армия ҳамда корпус жангчиларининг душман қаршисидаги бирлик ва ҳамжиҳатлик рамзининг очиқ ойдин тасдиғи эди
Эрон қуролли кучлари бош штабининг маълум қилишича, Хуррамшаҳрнинг озод этилиши одамларнинг ва армия ҳамда корпус жангчиларининг душман қаршисидаги бирлик ва ҳамжиҳатлик рамзининг очиқ ойдин тасдиғи эди. Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон қуролли кучлари бош штаби ўз баёнотида шундай эълон қилдики, Ироқ Баъс режимининг Эронга қарши мажбурий жанги Америка ва жаҳон мустабидларининг ҳимояси билан Эрон исломий инқилобини нобуд қилишга қаратилган лойиҳаси бўлиб, Эрон халқининг қатъиятлигини ва жасурлигини жаҳон халқларига намоён этди. Шунингдек, ушбу баёнотда келишича, Исломнинг бошидаги жоҳилият даври яна бир бор минтақада айрим реакцион араб ҳукуматлари томонидан шаклланмоқда. Улар Яман, Ироқ, Фаластин, Баҳрайн, Ливан ва Суриянинг бегуноҳ мусулмонларига қарши нафақат ваҳшиёна зулмни раво кўришади, балки Ислом оламининг энг биринчи ўринда турадиган душмани бўлмиш Исроил билан дўстлик алоқаларини ўрнатишади. Эрон қуролли кучлари бош штабининг қўшимча қилишича, яккаҳукмрон тузумлар ва инқилобга қарши кучлар шуни билишлари керакки, Эрон ислом жумҳурияти халқ ҳукумати бўлиб ҳозирги нотинч дунёда янги тажрибаларга эгадир.