Руҳоний барча эронликларни Хуррамшаҳрни озод этилган куни билан табриклади
Эрон ислом жумҳурияти президенти Эрон халқини Хуррамшаҳни озод этилган куни муносабати билан қутлаб, 3- чи хурдод куни тажовуз устидан ислом аскарлари иродасини ғалаба қозонган санасидир деб айтди.
Эртага 3-и хурдод куни Эроннинг Хуррамшаҳр шаҳрини Садом режими ишғолидан озод этилган кунига тўғри келади.
Эрон президентлик идораси матбуот маркази хабарига кўра, кеча Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳил Узмо Хоманаий билан учрашганидан кейин Эрон ислом жумҳуриятининг асосчиси Ҳазрат Имом Хумайний (р.а) армонлари билан қайта қасамёд қилиш мақсадида ул зотнинг ҳарамига ташриф буюрган Ҳасан Руҳоний Эрон Ислом Инқилоби халқ томонидан қўллаб қувватланади. Эронликларни сайловларда қатнашиб сайлов участкарига бориб, овоз беришлари душманларнинг Эронга қарши барча фитналарини чипакка чиқаради деб қўшимча қилди.