Теҳрон жума намози хутбалари
Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби Баҳрайннинг таниқли руҳонийси Шайх Исо Қосэм уйига уюштирилган ҳужумни кескин қоралаб, Ол Халифа режими зўравонлик, ҳужум, қатағончилик, қўлга олиш ва бошқа турли жиноятлар содир этиш орқали Баҳрайн мамлакатини баҳрайнликлар учун катта бир қамоқхонага айлантирмоқда деб айтди.
Теҳрон жума намозининг шу ҳафтадаги имом хатиби оятуллоҳ Сайид Аҳмад Хотамий Баҳрайн халқига нисбатан Ол Халифа режимининг ваҳшиёна ҳужумлари ва тажовузларини ҳаддан ошганлигига тўхталиб, Ол Халифа режими илгаригидек АҚШ ва Саудия Арабистони ҳимояти билан жиноят содир этмоқда деб қўшимча қилди.
Оятуллоҳ Хотамий шунингдек Ол Халифа режими хавфсизлик кучларини таниқли руҳоний- Шайх Исо Қосэм манзилига ҳужум қилишганини пок ва асл ислом динига қарши кураш олиб бориш учун баҳонадан ўзга нарса эмаслигини таъкидлади.
Теҳрон жума намози имом хатиби Баҳрайн халқининг қарши кураши ва босимлари орқали Ол Халифа режими албатта ағдарилади деб айтди.
Оятуллоҳ Хотамий ўз хутбаларида шунингдек шиа мазҳабидаги мусулмонлар яшайдиган Арабистоннинг Авомия шаҳрига қарши Ол Сауд режими хавфсизлик кучларининг ҳужумини ҳам кескин қоралади.
Теҳрон жума намози муваққат имом хатиби АҚШ президенти Дональд Трампни Арабистонга сафари ва бу режимга миллиардлаб долларлик қурол -яроқ сотиш қарорига келганига тўхталиб, Ол Сауд режими Эронга қарши заррачадек хатоликка йўл қўйганида Эрон ислом жумҳурияти бу режимга қатъий жавоб қайтаради деб аниқлик киритди.