Исломий инқилоб муаззам раҳбари: Исломий Эронда Қуръоннинг муборак уруғи сочилган
(last modified Sun, 28 May 2017 11:49:24 GMT )
май 28, 2017 16:49 Asia/Tashkent
  • Исломий инқилоб муаззам раҳбари
    Исломий инқилоб муаззам раҳбари

Кеча Исломий инқилоб муаззам раҳбари муборак Рамазон ойининг биринчи кунида Қуръонга муҳаббат қўйиш- нуроний маҳфилида Эрон сарзаминида Қуръоннинг муборак уруғи сепилган ва бугунги кунда жамиятимиз Қуръон билан ошнодир деб буюрдилар.

Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг маълумотлар идораси хабарига кўра,  Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий бу маросимда  Қуръонга муҳаббат қўйишни инсон ҳаётидаги кўп саволларга тўғри жавоб топа олишига сабаб бўлишига тўхталиб, армонлар томон йўл олган жамиятда хулқ -атвор, муносабатлар, позиция тутиш, дўстлик, душманлик, дунявий ишлар билан муносабатда бўлиш масалалари борасида турли  саволлар  туғилади. Қуръони карим эса бу саволларнинг барчасига жавоб берган деб айтдилар.

Исломий инқилоб  муаззам раҳбари Оятуллоҳил узмоъ Хоманаий шунингдек  бу саволларга нотўғри ва адашган жавоблар пайдо қилгани туфайли, бугунги дунё ва бугунги инсонларни гумроҳликка йўлиқишганига ишора қилар экан, Худованди карим инсонларни бир -бирига яхшги муносабатда бўлиш, муҳаббат қилиш ва ёрдам кўрсатиш учун яратган, аммо бугунги кунда дунёнинг барча минтақаларида уруш, нотинчликлар, қўрқув ва гумроҳлик мавжуддир деб қўшимча қилдилар.

Ул ҳазрат шунингдек  ушбу муаммолар ва масалалардан Қуръон ҳидояти билан нажот топишнинг имкони борлигига ишора қилиб, афсус билан айтганда, бугунги кунда исломий жамиятлар бошқа жомеалар каби кўп муаммоларга дучор бўлган ва салоҳиятсиз кишилар  Саудияга ўхшаган  давлатнинг исломий жомеасида инсонлар тақдирини белгилашга уринмоқда деб таъкидладилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари ўз сўзларида  бундай вазият ва шароитни келиб чиқиши иймонсизлик ҳамда Қуръон ҳақиқатларидан узоқлашишнинг натижаси эканлигини таъкидлаб, бундай кишилар зоҳирда Қуръонга иймон келтирган, ҳатто  Қуръон китобини миллионлаб тиражда чоп этиб, тарқатишмоқда, аммо амалда Қуръон дастурларига зид ҳаракат қилиб, кофирлар билан ҳамкорлик қилишади - ҳамжиҳат бўлишади, халқ фаровонлиги ва  турмуш даражасини яхшилантириш учун сарфлаши керак бўлган мол- мулкларни кофирлар ва халқ душманларига  топширадилар деб аниқлик киритдилар.

Ул Зот сўзлаган нутқида,  пул билан ислом душманларини ўзига содиқ-самимий қилишга уринаётган айрим реакцион давлатларнинг хом -хаёлига ишора қилиб,  ҳақиқат шудирки, бу орада ҳеч қандай  самимийлик мавжуд эмас, ҳатто уларни соғиб ичиш учун келганини АҚШ давлат масуъллари ҳам эътироф қилди ва охирда ҳам уларни нобуд этадилар деб қайд этдилар.

Исломий инқилоб муазам раҳбари Баҳрайн ва Яманда динга қарши юзага келаётган  ҳатти ҳаракатларга тўхталиб,  ботилни нобуд бўлиб кетиши борасидаги Қуръони каримнинг оятларидан мисол келтириб,  мусулмонларга қарши бундай ноинсоний ҳатти- ҳаракатларда бўлган  ва жиноятлар содир этаётган кимсалар ботил ҳисобланади ва ботилни завол топиши -нобуд бўлиб кетиши аниқдир. Албатта ботилни  нобуд бўлиб кетишининг вақти ва замони  мусулмонларнинг амалларига ҳам боғлиқдир, мўминлар жомеаси тўғри амал қилганида ботилни нобуд бўлиб кетиши янада тезлаштирилади деб таъкидладилар.