Қосемий: Исроилнинг ишғолгарлик ҳаракатларига қарши муқовамат давом этаверади
-
Қосемий: Исроилнинг ишғолгарлик ҳаракатларига қарши муқовамат давом этаверади
Эрон ислом жумҳуриятининг ишғолгар Сионистик режимга нисбатан тутган позицияси ўзгармайди ва ишғол этиш ҳаракатлари давом этар экан, муқовамат ҳаракатлари ҳам давом этаверади
Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби ишғолгар Сионистик режимга қарши муқовамат ҳаракатларининг давом этишини таъкидлади. Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баҳром Қосемий бугун душанба куни маҳаллий ва хорижий мухбирлар билан ўтказган ахборот анжуманида мухбирлар томонидан Исроил режими Вазирлар маҳкамасининг Дивор Надбада биринчи йиғилишининг ўтказилиши ва Фаластин исломий муқовамат ҳаракати Хамаснинг бу хусусда Исломий юртларнинг муносабат билдиришлари учун истакларига доир берилган саволларига жавобан шундай айтдики, Эрон ислом жумҳуриятининг ишғолгар Сионистик режимга нисбатан тутган позицияси ўзгармайди ва ишғол этиш ҳаракатлари давом этар экан, муқовамат ҳаракатлари ҳам давом этаверади. Баҳром Қосемий АҚШ президенти Доналд Трампнинг Саудия арабистонига қилган сафари ва унинг Эронга қарши асоссиз айбловларининг такрорланиши ҳақида шундай айтдики, Трампнинг мўмин ҳамда зўравонликни ва терроризмни тарғиб қиладиган мамлакатга сафар қилиши унинг терроримзга қарши кураш тўғрисидаги иддаоларини йўққа чиқаради.