Қосимий: дунё миқёсида терактларни ошгани халқаро ҳамжамият учун навбатдаги хавф- хатар сигналидир
(last modified Sun, 04 Jun 2017 12:36:05 GMT )
июн 04, 2017 17:36 Asia/Tashkent
  • Қосимий
    Қосимий

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи Англия пойтахти Лондон шаҳрида содир этилган террорчилик ҳужумларни кескин қоралаб, жаҳон миқёсида кетмакет терактларни юз бериши ва бундай ҳужумларни янада кўпайгани халқаро ҳамжамият учун ўз навъидаги хавф -хатар сигналига ўхшайди деб таъкидлади.

Бугун Эрон Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи Баҳром Қосимий  Англия пойтахти Лондон шаҳрида юз берган террорчилик ҳужумни қоралаб, бу ҳужумда қурбон бўлган шахслар аҳли оиларларига  чуқур ҳамдардлик билдириши билан  терроризм хавфии қаршисида дунё хавфсизлигини таъминлаш учун  айрим давлатлар қисқа муддатли  сиёсий, иқтисодий ва зоҳирда стратегик  манфаатларини дунё хавфсизлиги ва инсонлар тинчлиги йўлида сарфлашиши керак деб қўшимча қилди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи ўз сўзларида  терроризмни таг -тубидан йўқ қилиш учун  зўравонликлар, экстремисстик ғоялар ва ақидаларнинг асли манбаи ва молиявий таянч нуқтаси бўлган манбалар буткул нобуд этилиши  керак деб аниқлик киритди.