Эрон парламенти биносига ҳужум уюштирган 4-нафар террорчи йўқ қилинди
Эрон ислом жумҳурияти хавфсизлик кучлари Эрон парламенти биносига ҳужум уюштирган тўрт нафар террорчини йўқ қилишди
Эрон ислом жумҳурияти хавфсизлик кучлари Эрон парламенти биносига ҳужум уюштирган 4-нафар террорчини йўқ қилишди.
Қуролланган 4 нафар террорчи бугун чоршанба куни аёллар кийимида Эрон парламентига ўзларини мурожаат этувчи шахс сифатида таништириб, бино ичига кириб олишганидан сўнг, парламент қўриқчилари билан тўқнашган ва уларга қарата ўқ узишган.
Шунингдек, Парламентга ҳужум билан бир вақтда яна 4 нафар қуролланган террорчи Теҳрон жанубидаги Имом Хумайний (ра)нинг пок ҳарамларига кириб отишма содир этишган. Террорчилардан бири ўзидаги портловчи моддалар жойлаштирилган қурилмасини портлатган.
ИШИД террорчилик гуруҳи Эрон пойтахти Теҳрон шаҳридаги парламент биноси ва Имом Хомейни (ра)нинг пок ҳарамларидаги биноларига уюштирилган ҳужумлар учун жавобгарликни зиммасига олди.
Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон хавфсизлик кучлари айни пайтда, парламент биносини бутунлай тозалашди. Парламент биносининг теварак атрофи оддий ҳолатга келтирилган.
Теҳрон вилоят ва шаҳар ҳокими ҳамда хавфсизлик кучлари парламент биносига кириб олишган ва воқеа тафсилотларини ўрганиб чиқишмоқда.
Эрон тез тиббий ёрдам кўрсатиш агентлиги бошлиғи Пирҳусайн Гуливанднинг маълум қилишича, бугун чоршанба куни парламент ва Имом Хумайний (ра)нинг пок ҳарамларида юз берган террорчилик ҳужумларида 12 нафар инсон шаҳид бўлди ва 42 нафари эса жароҳат олди.