Эрон ички ишлар вазирлиги: Теҳронда содир этилган террорчилик ҳужумлари тугатилди
(last modified Wed, 07 Jun 2017 14:00:04 GMT )
июн 07, 2017 19:00 Asia/Tashkent
  • Эрон ички ишлар вазирлиги: Теҳронда содир этилган террорчилик ҳужумлари тугатилди
    Эрон ички ишлар вазирлиги: Теҳронда содир этилган террорчилик ҳужумлари тугатилди

Эрон ички ишлар вазирлигининг баёнотида келишича, бугун чоршанба куни иккита террорчи гуруҳ бир пайтда, Эрон ислом жумҳурияти асосчиси Имом Хумайни (ра)нинг пок ҳарамларида ва Эрон парламенти биносида террорчилик ҳаракатларини амалга оширишди

Эрон ички ишлар вазирлиги ўз баёнотида, бугун чоршанба куни Теҳроннинг иккита жойида содир этилган террорчилик ҳужумлари бартараф этилгани ҳамда вазият Эрон хавфсизлик кучлари ва ҳуқуқ тартибот кучлари томонидан тўла назоратга олинганини маълум қилди. 

Ирна ахборот агентлигининг хабарига кўра, Эрон ички ишлар вазирлигининг баёнотида келишича, бугун чоршанба куни иккита террорчи гуруҳ бир пайтда, Эрон ислом жумҳурияти асосчиси Имом Хумайни (ра)нинг пок ҳарамларида ва Эрон парламенти биносида террорчилик ҳаракатларини амалга оширишди. Бундан кўзланган мақсад эса, Эронда мавжуд тинчлик ва осойишталик муҳитини издан чиқариш бўлган.

Шунингдек, ушбу баёнотда қайд этилишича, икки кишидан ташкил топган биринчи террорчи гуруҳ Имом Хумайний (ра)нинг пок ҳарамларига кириб олади ва улардан бири ўзидаги портловчи қурилмани ишга тушириб портлатади. Иккинчи террорчи эса, қўриқчилар билан бўлиб ўтган отишмада ҳалок бўлади. 

Тўрт кишидан ташкил топган иккинчи террорчи гуруҳ ҳам биринчи гуруҳнинг ҳаракатлари билан бир пайтда, Эрон парламенти биносига кириб отишмани бошлашади. Улардан бири худкуш бўлади ва ўзини портлатиб юборади. Қолган уч нафари эса махсус кучлар билан бўлиб ўтган қуролли тўқнашувларда ҳалок бўлади. 

Эрон ички ишлар вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, ушбу террорчилик ҳужумларада 12 нафар инсон шаҳид бўлади ва 42 киши ярадор бўлади. ИШИД террорчилик гуруҳи бугун Теҳронда содир этилган террорчилик ҳаракатларининг масъулиятини зиммасига олди.      

Ёрлиқ