Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг масъуллар ва мудирлар билан учрашгандаги баёноти
-
Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг масъуллар ва мудирлар билан учрашгандаги баёноти
Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари куннинг долзарб масаласига эътибор қаратиб, жорий йилнинг 19 май кунидаги сайлов хусусида шундай айтдики, Эрон ислом жумҳурияти президенти ҳамда шаҳар ва туман маҳаллий кенгашлари учун бўлиб ўтган охирги сайлов, муҳим иш эди ва инқилоб қудратини ҳамда исломий тизим нуфузини халқнинг юрагида намоён этди
Исломий инқилоб муаззам раҳбари душанба куни барча масъуллар ва ҳукумат етакчиллари билан учрашганида, Эрон ислом жумҳуриятининг тараққий этиши учун саъй-ҳаракатларни ва ҳамкорлик учун янги муҳит ва шароитларни яратиш зарурлигини таъкидлаб шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, мамлакатни тўғри бошқариш учун миллий бирлик ва Америкага ишонмаслик тажрибаларидан фойдаланиб тўғри критерия ва мезонлар билан қарор қабул қилишга таяниш керак.
Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари куннинг долзарб масаласига эътибор қаратиб, жорий йилнинг 19 май кунидаги сайлов хусусида шундай айтдики, Эрон ислом жумҳурияти президенти ҳамда шаҳар ва туман маҳаллий кенгашлари учун бўлиб ўтган охирги сайлов, муҳим иш эди ва инқилоб қудратини ҳамда исломий тизим нуфузини халқнинг юрагида намоён этди. Гарчи, жаҳон оммавий ахборот воситалари ўзларининг ҳисоботларида ва хабарларида ушбу муҳим масалага ишора қилмаса ҳам.
Ул ҳазрат, Эрон ислом жумҳурияти президенти сайловидан сўнг санкцияларни янада кенгайтиришда америкаликларнинг ҳаёсизлик ҳатти-ҳаркатларига ишора қилиб шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, ушбу душманликлар қаршисида Эрон ислом жумҳуриятини юксалтириш ва мамлакатни ривожлантириш учун муштарак мақсадга етиш учун янги ҳамкорликлар, иш ва саъй-ҳаракатларни янада кучайтиришда ўз ҳиссасини қўшишлари керак.
Шунингдек Исломий инқилоб муаззам раҳбари шундай таъкидлаб ўтдиларки, мустабид тузумлар ўзларининг ният ва истакларининг амалга ошиши учун турли усулларни ишга солишади. Ушбу усуллардан бири халқаро нормалар номи остида мустабидларнинг манфаатларини таъминлаш бўлиб, ушбу йўл билан мустақил ва зулм остида бўлган мамлакатларни халқаро меъёрларни бузишда айблашади.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари ўз сўзларида шунингдек дедилар:--
Сўнгги пайтларда АҚШ масъуллари Эронга нисбатан қарашларида Эронни минтақани нотинч этувчи томон деб иддао қилишмоқда, уларга жавобан биринчидан бу минтақа сизларга ҳеч қандай алоқаси йўқ ва иккинчидан минтақани нотинч этувчи энг асосий омил ҳам сиз ва сизнинг малайларингиздир деб айтиш керак
Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари ИШИД террорчи гуруҳини ташкил этилиши ва бу гуруҳчани ҳарбий ва бошқа жиҳатлардан ҳимоя қилишда АҚШ давлатининг ролига тўхталиб, қуйидагича айтдилар:--
ИШИДга қарши коалиция ташкил этиш иддаоси ёлғон сўздан ўзга нарса эмас албатта АҚШ масъуллари “назорат этиб бўлмайдиган ва контрол қилиши мумкин бўлмаган ИШИД”га қаршилар аммо ИШИД террорчи гуруҳини йўқ қилишни истайдиган мамлакат албатта бу гуруҳга жиддий қарши кураш олиб боради.
АҚШ масаласи ҳам Исломий Инқилоб раҳбари унга ишора этган бошқа мавзўлардан эди. Ул Ҳазрат шунингдек АҚШ билан кўп масалаларни ҳал этишни имкони йўқ чунки АҚШ биз билан фақат ядровий энергетика ва инсон ҳуқуқлари масалаларида қарши эмас, балки унинг асосий муаммоси худди ислом жумҳурияти билан душманчилик қилишадидир деб аниқлик киритдилар.