июн 26, 2017 17:32 Asia/Tashkent
  • Исломий инқилоб муаззам раҳбари Яман, Баҳрайн ва бошқа исломий юртлар масаласини ислом оламининг асосий жароҳати дея атадилар
    Исломий инқилоб муаззам раҳбари Яман, Баҳрайн ва бошқа исломий юртлар масаласини ислом оламининг асосий жароҳати дея атадилар

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Яман, Баҳрайн ва бошқа исломий юртлар масаласини ислом дунёсининг асосий жароҳати дея атадилар

Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Яман, Баҳрайн ва бошқа исломий юртлар масаласини ислом дунёсининг асосий жароҳати дея атадилар. 

Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг асарларини нашр этиш ва сақлаш идорасининг матбуот сайти тарқатган хабарга кўра, Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари бугун душанба куни Ийди Фитр намозининг хутбасида шундай айтдиларки, Ислом олами Яман халқини очиқ ойдин ҳимоя қилишлари керак ва муборак рамазон ойида ушбу халқга қарши ҳужум қилган золим ва мустабидлардан безор эканликларини билдиришлари лозим. 

Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг қўшимча қилишларича, Эрон халқи Ислом дунёсининг ушбу буюк ҳаракатини қўллаб қувватлайди ва Яман, Баҳрайн, ҳамда Кашмирни ҳимоя қилади. 

Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратларининг таъкидлашларича, Эрон душман ва мухолифатдагиларга нисбатан ўз позициясини ошкора эълон қилади. Ислом олами хусусан уламолар ва зиёлилар гарчи золим мустамлакачилар норози бўлса ҳам, ушбу йўлдан боришлари керак. 

Шунингдек, Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Эрон миллатининг улкан муваффақиятларига ишора қилиб шундай айтдиларки, ҳавонинг иссиқ бўлишига қарамай, Бутунжаҳон Қуддус кунига бағишланган кўча намойишларининг қизғин ва кенг кўламда ўтказилиши, буюк ва тарихий тадбирга айланди.  

Ёрлиқ