Муҳаммад Жавод Зариф Римда Европа марказининг хорижий алоқаларига бағишланган саммитида иштирок этди
Италия Эрон ислом жумҳуриятининг савдо ва иқтисодий соҳадаги асосий ҳамкорларидан ҳисобланади
Эрон ташқи ишлар вазири Италия пойтахти Римда Европа марказининг хорижий алоқаларига бағишланган саммитда иштирок этди.
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф бугун чоршанба куни Берлин шаҳридан Рим шаҳрига учиб келди ва ушбу йиғилишда қатнашгандан сўнг, Италия бош вазири Паоло Жентилоно ва Италия ташқи ишлар вазири Анжелино Алфано ҳамда Италия вакиллар палатаси раиси Лаура Болдрини билан учрашди. Шунингдек, ушбу учрашув давомида икки томонлама муносабатлар ва минтадаги охирги ўзгаришлар хусусан Суриядаги ўзгаришлар ҳақида суҳбат ўтказди.
Италия Эрон ислом жумҳуриятининг савдо ва иқтисодий соҳадаги асосий ҳамкорларидан ҳисобланади. Европа иттифоқининг статистика маркази ўзининг охирги ҳисоботида маълум қилишича, Италия Эроннинг тижорат соҳасидаги Европалик шерикларининг энг биринчисига айланган.