Муҳаммад Жавод Зариф Франция президенти билан учрашди
(last modified Fri, 30 Jun 2017 14:06:57 GMT )
июн 30, 2017 19:06 Asia/Tashkent
  • Муҳаммад Жавод Зариф Франция президенти билан учрашди
    Муҳаммад Жавод Зариф Франция президенти билан учрашди

Эрон ташқи ишлар вазири Франция ташқи ишлар вазири ва Франция сенатининг раиси билан ҳам учрашди ва икки томонлама муносабатлар ва ҳамкорликларни ривожлантириш хусусида музокара ўтказди

Эрон ташқи ишлар вазири бугун жума куни Франция президенти Эммануэл Макрон билан Париждаги Алийза саройида учрашди. 

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Францияга сафар қилишдан олдин, Италия пойтахти Римга борди ва ушбу мамлакат расмийлари билан учрашиб, икки томонлама алоқаларни янада кенгайтириш ҳамда Эрон ва олтилик давлатлари томонидан қабул қилинган ядровий келишув яъни "Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури"нинг ижроси ҳақида шунингдек, минтақа ва халқаро майдонда рўй бераётган муҳим воқеа ва масалалар ҳақида суҳбат ўтказди.

Муҳаммад Жавод Зариф, Франция ташқи ишлар вазири ва Франция сенатининг раиси билан ҳам учрашди ва икки томонлама муносабатлар ва ҳамкорликларни ривожлантириш хусусида музокара ўтказди.