Ҳасан Руҳоний: Эрон минтақада сулҳ ва барқарорликни таъминлашни истайди
(last modified Sun, 02 Jul 2017 12:14:12 GMT )
июл 02, 2017 17:14 Asia/Tashkent
  • Ҳасан Руҳоний: Эрон минтақада сулҳ ва барқарорликни таъминлашни истайди
    Ҳасан Руҳоний: Эрон минтақада сулҳ ва барқарорликни таъминлашни истайди

Эрон ислом жумҳурияти президенти АҚШнинг Эрон ва олтилик давлатлари томонидан қабул қилинган Эрон ядровий дастури бўйича келишувига қарши чиқиши ва ушбу битимдаги мажбуриятларни амалга оширмаётганига ишора қилиб ўтди

Эрон ислом жумҳурияти президентининг айтишича, Эрон минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлашни истайди ҳамда душманларнинг қўлларини калта қилишни ва уларнинг баҳоналарини йўққа чиқаришни кўзлайди. 

Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний бугун якшанба куни Теҳронда Суд ҳокимиятига бағишланган анжумандаги чиқишида шундай айтдики, душман минтақадаги мамлакатларнинг ички ишларига аралашиш учун ўзлари ўйлаб топган баҳоналарни амалга ошириш учун ва қурол-яроқ сотиш мақсадида Ўрта Шарқ минтақасида тараққиётга путур етказиш, тинчликка таҳдид қилиш ва барқарорликни издан чиқаришни кўзламоқда. 

Ҳасан Руҳоний, Эроннинг сиёсатини Американинг минтақадаги қудратининг ва нуфузинининг кенгайишини олдини олиш ва монеълик қилиш деб атади. Эроннинг ташқи сиёсатидан кўзланган мақсади бу Европа, Хитой ва Россияни, Американинг кўп нарсани талаб қилишига қарши қўйиш ва Вашингтоннинг бошқа давлатлар ишларига аралашиш сиёсатларини кескин қоралашдир. 

Шунингдек, Эрон ислом жумҳурияти президенти АҚШнинг Эрон ва олтилик давлатлари томонидан қабул қилинган Эрон ядровий дастури бўйича келишувига қарши чиқиши ва ушбу битимдаги мажбуриятларни амалга оширмаётганига ишора қилиб ўтди. 

Ёрлиқ