Зариф: Минтақадаги қудратлар қонунчиликни ва хавфсизликни қўлга киритиш учун хорижга кўз тикишмоқда
(last modified Mon, 10 Jul 2017 14:10:34 GMT )
июл 10, 2017 19:10 Asia/Tashkent
  • Зариф: Минтақадаги қудратлар қонунчиликни ва хавфсизликни қўлга киритиш учун хорижга кўз тикишмоқда
    Зариф: Минтақадаги қудратлар қонунчиликни ва хавфсизликни қўлга киритиш учун хорижга кўз тикишмоқда

Муҳаммад Жавод Зариф душанба куни Теҳронда "Эроннинг олдида турган илмий ва технология имкониятлари ҳамда илмий дипломатия" номи билан аталган йиғилишдаги чиқишида шундай айтдики, қонунчилик ва хавфсизликни қўлга киритиш учун четга қараб турган минтақадаги қудратлар айни пайтда, бир чет эл мамлакатининг ҳимояси остида турибди

Эрон ташқи ишлар вазирига кўра, минтақадаги қудратлар қонунчиликни ва хавфсизликни қўлга киритишда хорижга кўз тикишмоқда. Эрон ислом жумҳуриятининг минтақадаги қудрати ва машҳурлиги эса, Эрон халқининг истиқлолни талаб этиш руҳиятини ўз ичига қамраб олади. 

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф душанба куни Теҳронда "Эроннинг олдида турган илмий ва технология имкониятлари ҳамда илмий дипломатия" номи билан аталган йиғилишдаги чиқишида шундай айтдики, қонунчилик ва хавфсизликни қўлга киритиш учун четга қараб турган минтақадаги қудратлар айни пайтда, бир чет эл мамлакатининг ҳимояси остида турибди ёки бўлмасам хорижлик қудратлар томонидан шу каби ҳимояларни кутишмоқда. 

Муҳаммад Жавод Зариф Эрон ислом жумҳуриятининг давлатларнинг тараққий этишига нисбатан қарашини ички имкониятларга таянишда деб атади ва шундай айтдики, Эрон ўзининг ривожланишини, қонунчилигини ва тинчлигини ўз халқидан олган ва ўз халқига ишонади ҳамда таянади.  

Ёрлиқ