Ҳасан Руҳоний: АҚШ жаҳонда инсон ҳуқуқларини ва барқарорликни таъминлай олмайди
Америка ўзининг халқаро мажбуриятларини оёқ ости қилиш билан жумладан Париж, Куба, Шимолий Америка ва Шарқий Осиё билан мажбуриятларини поймол этиш билан жаҳонда барқарорлик ва хавфсизлик таъминлай олмайди ва инсон ҳуқуқлари ҳамда қонунчиликнинг равнақ топиши тўсқинлик қилади
Эрон ислом жумҳурияти президентига кўра, Америка ўзининг халқаро мажбуриятларини оёқ ости қилиш билан жумладан Париж, Куба, Шимолий Америка ва Шарқий Осиё билан мажбуриятларини поймол этиш билан жаҳонда барқарорлик ва хавфсизлик таъминлай олмайди ва инсон ҳуқуқлари ҳамда қонунчиликнинг равнақ топиши тўсқинлик қилади
Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний бугун чоршанба куни давлат ҳайъатининг йиғилишида АҚШнинг халқаро мажбуриятларга нисбатан нотўғри ва хато чораларни қўллаётгани ҳақида шундай айтдики, Америка янги даврда ўзининг кўплаб мажбуриятларини оёқ-ости қилмоқда ва ўзи нотинч бўлган мамлакат ҳамда қонун-қоидаларга нисбатан ҳурматсизлик билан қарайдиган давлат, бошқаларни хавфсизлик ва осойишталикка ҳамда барқарорликка даъват қила олмайди.
Ҳасан Руҳоний АҚШнинг минтақага кириб олишини ихтилофларнинг ва тўқнашувларнинг авж олишига туртки берди деб атади ҳамда шундай тушунтириш бериб ўтдики, Ироқ, Сурия ва бошқа қўшни мамлакатларнинг халқлари ҳамда муқовамат жангчилари фидокорлик кўрсатиб ўз юртларини ва минтақани терроризм балосидан халос этишди ва бундан кейин ҳам минтақани терроризмдан бутунлай тозалашади.