Теҳрон жума намози хутбалари
Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби АҚШ сенати ва намояндалар палатаси томонидан Эронга нисбаттан қўлланган янги санкицялар лойиҳасини Баржом келишувининг барча принсипларига зид эканлигини таъкидлаб, бундай санкциялар АҚШга ишониб бўлмайдиганлигини яна бир исботлади деб қўшимча қилди.
Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби ҳужжатулислом Козим Сиддиқий шунингдек, барча эронлик масъуллар, АҚШ давлати аслида ислом ва Эрон Исломий Инқилобига қаршидир, бундан ташқари АҚШ Эрон ислом Инқилобини ўтмишдаги вазият ва шароитга қайтаришга уринмоқда деб айтди.
Козим Сиддиқий шунингдек ички потенсиалига таяниб, иқтисодий муқовимат ва ўзини ўзи таъминлашни кучайтириши билан АҚШнинг бундай санкцияларига қарши кураш олиб боришини мумкинлигига тўхталиб, Эрон халқи аслида Ғарб ва шарқ қудратларига қарши урушган 8 йиллик мажбурий уруш замонида илоҳий ваъдаларга таяниб, инқилобий руҳиясини сақлаши билан зўравон қудратлар қаршисида тура олишга муваффақ бўлди деб аниқлик кириттди.
Айтиш керакки сешанба куни АҚШ Конгрессининг намояндалар палатаси Эронга нисбаттан янги санкциялар лойиҳасини 419 тарафдор овоз билан ратификация қилди. АҚШ сенати ҳам 98 овоз билан бу лойиҳани қўллаб қувватлади.