июл 16, 2016 17:32 Asia/Tashkent
  •  Эрон ташқи ишлар вазири Туркия ташқи ишлар вазири билан уч маротаба телефон мулоқати ўтказди

Эрон ташқи ишлар вазири Туркия ташқи ишлар вазири билан уч маротаба телефон мулоқати ўтказди

Эрон ташқи ишлар вазири Туркияда ҳарбий тўнтариш ўтказилганидан кейин, Туркия ташқи ишлар вазири билан уч маротаба телефон мулоқати ўтказиб суҳбатлашди ва фикр алмашди. Ушбу телефон суҳбатида Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човуш Ўғлу мамлакатдаги охирги ўзгаришлар ҳақида Эрон ташқи ишлар вазирига маълум қилди. Муҳаммад Жавод Зариф Туркияда юз берган ҳодиса ва ўзгаришларнинг бошиданоқ, ушбу мамлакатнинг демократия жараёнида халқнинг ролини ва одамларнинг овозига эҳтиром кўрсатилишини кўп маротаба таъкидлади. Эрон ташқи ишлар вазири бундан олдин ҳам Туркияда содир эталиётган воқеларга муносабат билдириб, Туркия халқининг хавфсизлиги, демократияси ва барқарорлигини ҳаётий ишлардан деб атаб шундай таъкидлаган эдики, Туркия халқининг демократияни ва ўзлари сайлаган давлатни шижоат билан ҳимоя қилишлари ушбу ишни янада мустаҳкамладики, минтақада ҳарбий тўнтариш ҳаракаталарига ўрин йўқ ва бундай ҳаракатлар охир оқибат мағлубиятга учраши аниқ.