Ҳаж маросими борасида Исломий Инқилоб Раҳбарининг нуқтаи назарлари
Кеча Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари шу йилги Ҳаж маросимининг масъуллари билан учрашганида Ҳаж маросими исломий уммат назарга тутган барча мавзуларни баён этиш ва уларни ўз позициясини аниқлаши учун муҳим фурсат ҳисобланади деб айтдилар.
Ул Зот ўз сўзларида Масжидулақсо минтақасининг асл яшовчилари ва эгаларини босим остига олган босқинчи сиоинстик режимининг юзсизлигига ишора қилиб, жумладан делилар:
Фаластин масаласидан ҳеч қачон ғафлатда қолмаслик керак.
Мусулмон халқини ўз фикр- ақидасини баён этиши ҳамда Фаластин ва Масжидулақсо хусусида ўз позициясини маълум қилиши учун Байтулҳаром, Макка, Мадина, Арафо, Машъар ва Мино минтақаларидан яхшироқ ва муносиброқ жой топилади ми? деб таъкидладилар Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий.
Фаластин ва Қуддуси Шариф масаласини эсга келтирадиган Ҳаж борасидаги Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг сўзлари Ҳаж маросимининг турли жиҳатдан ислом оламининг тақдирига кўринарли таъсири борлигидан далолат беради.
Бугунги кунда Ўрта Шарқ минтақаси кўп муаммолар хусусан такфирий террорчи гуруҳларнинг фаолиятига дучор бўлган. Ҳаж маросимида эса мусулмон халқлари бу масалалар борасида ўз позициясини маълум қилишлари керак.
Ҳаж ва оммавий ахборот воситалари соҳасининг тадқиқотчиси ва сиёсий эксперт Муҳаммдаризо Хушрў Эрон радиосининг Ҳаж борасидаги Мийқот номли махсус радиодастурига берган интервьюсида, Ҳаж маросими мусулмонлар ҳамдиллиги ва ваҳдатининг жилваси бўлиб душманлар учун жиддий таҳдид ҳисобланади. Чунки ҳар йили дунёнинг турли минтақаларидан турли фикр- ақидаларга эга бўлган мусулмонлар тўпланишади ва бир -бирлари билан танишииб ўз душманларини ҳам аниқлай оладилар.
Ҳаж фаризаси шубҳасиз ислом оламининг азамати ва шукуҳ- шаҳоматини кўрсатиб, АҚШ ва сионистик режимнинг зўравонликка асосланган ҳатти- ҳаракатини ҳимоя этадиган айрим режимларнинг нотўғри сиёсатлари қаршисида мусулмонлар ўз позициясини эълон этишади ва уларнинг барча асоссиз сиёсатларининг нотўғрилигини исботлашишади.
Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари шунингдек Ҳаж маросими борасида сўзлаган нутқида ваҳдат мавзусини қўллаб- қувватлаш мусулмон халқларининг муҳим вазифа ва маъулиятларидан эканлигини таъкидлаб, мусулмонлар ўртасида низо, фитна ва уруш солиш учун миллиардлаб доллар ажратилаётгани ҳеч кимга сир эмас, аммо шундай бир шароитда мусулмон хақлари ушбу ихтилофларни кенгайишини олдини олишга саъй ҳаракат қилишлари керак деб айтдилар.
Исломий мамлакатлар барча бўҳронлар илдизини тўғри ва аниқ тарзда била олишлари керак. Зўравон қудратларнинг асосий мақсади минтақада нотинчликлар яратиш ва Фаластин масаласини мусулмонлар эсларидан чиқаришга қаратилган.
Сионистик режими эса Сурия, Ироқ ва Яман каби исломий мамлакатларда вужудга келган бўҳронлардан суиистеъмол қилиб, ушбу нотинч вазиятдан фойдаланиб Фаластин халқига нисбатан жиноятларини оширмоқда, шунингдек бу минтақа хақлқига қарши ҳужумларини кўпайтирган.
Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари бу хусусда ҳам дедилар: барча террорчилик гуруҳлардан ҳам ёвузроқ ва ёмон-жирканчроқ худди сионистик режимидир деб айтдилар.
Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Ҳаж маросимини Фаластин ва Масжидулақсо мавзуси ҳамда минтақада АҚШнинг ёвузликка асосланган дахолатлари ва сиёсатлари қаршисида ислом умматининг ўз позициясини аниқлаши учун энг муҳим замон ва макон эканлигини таъкидладилар.
Кеча Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий шу йилги Ҳаж маросимининг масъуллари билан учрашганида шунингдек Ҳаж маросимини исломий умматнинг энг муҳим мавзулари шунингдек позициясини маълум этиши учун муҳим фурсат эканлигини таъкидлаб, ушбу мавзулардан бири Қуддус ва Масжидулақсо масаласидир, зеро сўнги кунларда босқинчи ва сохта сионистик режимнинг ёвузлиги, юзсизлиги туфайли ушбу мавзулар янада кўп эътиборларни ўзига жалб этган деб қўшимча қилдилар.
Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари ўз сўзлари давомида дедилар: Эрон ислом жумҳуриятининг энг жиддий ва доимий истак -хоҳиши барча эронлик ҳожийларнинг тинчлиги , хавфсизлиги ва иззат -обрусини сақлашдан иборат. Ҳаж маросимидаги хавфсизлик ҳам Ҳарамайни Шарифайн унинг ҳудудида жойлашган мамлакатнинг зиммасидадир