Солеҳий: Эрон ядровий саноати олдингидан кўра ривожланмоқда
(last modified Mon, 31 Jul 2017 14:17:10 GMT )
июл 31, 2017 19:17 Asia/Tashkent
  • Солеҳий: Эрон ядровий саноати олдингидан кўра ривожланмоқда
    Солеҳий: Эрон ядровий саноати олдингидан кўра ривожланмоқда

Эрон ва олтилик гуруҳлари яъни Англия, Франция, Россия, Хитой, Америка ва Германия давлатлари 2015 йилнинг 14 июл куни Эрон ядровий фаолияти бўйича "Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури"га имзо қўйишди

Эрон атом энергетикаси бўйича ташкилот раисига кўра, Эрон ислом жумҳуриятининг ядровий фаолияти олдинга қараб силжимоқда. 

Эрон атом энергетикаси бўйича ташкилот раиси Али Акбар Солеҳий бугун душанба куни Теҳронда Эроннинг Садо ва Сиймо телерадиосининг Университетида "Бошқа тажрибалар, Эрон ва олтилик гуруҳи музокарасининг бориш жараёни ҳақида ҳисобот" деб номланган китобнинг очилиш маросимида иштирок этиб шундай айтдики, Эрон ва 5+1 гуруҳи ўртасида бўлиб ўтган ядровий музокара режага асосан ва бошқарувга биноан амалга ошди.

Солеҳий Эрон миллатини муқовамат қиладиган халқ деб атади ва ушбу муқоваматни тадбир ҳамда ҳушёрлик билан амалга оширади деб маълум қилди. Унга кўра, Эрон ядровий музокаралар даври ҳеч нарсани қўлдан бой бергани йўқ. Аксинча, янги реакторлар қурди ва Арок реакторини модернизация қилди шунингдек, центрафугалар бир маромда ишламоқда.   

Эрон ва олтилик гуруҳлари яъни Англия, Франция, Россия, Хитой, Америка ва Германия давлатлари 2015 йилнинг 14 июл куни Эрон ядровий фаолияти бўйича "Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури"га имзо қўйишди. Ушбу келишув 2016 йилнинг 16 январ кунидан бошлаб кучга кирди. 

Ёрлиқ