Эрон Афғонистондаги террорчилик портлашни кескин қоралади
(last modified Wed, 02 Aug 2017 12:43:36 GMT )
август 02, 2017 17:43 Asia/Tashkent
  • Эрон Афғонистондаги террорчилик портлашни кескин қоралади
    Эрон Афғонистондаги террорчилик портлашни кескин қоралади

Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги Жаводия масжидининг олдида сешанба куни кечаси содир этилган террорчилик портлаш ҳодисасида 40 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди ва 60 дан ортиқ киши оғир тан жароҳати олди

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги масжидда содир этилган террорчилик ҳаракатларини кескин қоралади ва Афғонистон давлатига ҳамда халқига шунингдек, ушбу террорчилик ҳужуми ортидан қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди. 

Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги Жаводия масжидининг олдида сешанба куни кечаси содир этилган террорчилик портлаш ҳодисасида 40 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди ва 60 дан ортиқ киши оғир тан жароҳати олди. 

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуогт котиби Баҳром Қосемий бугун чоршанба кунги чиқишида шундай таъкидлаб ўтдики, Афғонистон мазлум халқи кўплаб азоб уқубатларни ва дарду аламни бошдан ўтказди. Минтақадаги мамлакатлар, халқаро ташкилотлар ва муассасалар Афғонистон давлати ва халқи билан ёнма-ён туриб, ушбу юртда ҳозирги пайтда давом этаётган зўравон вазиятга чек йўқиш учун ўзларининг азму қарорларини кўрсатишлари керак.

Эрон ташқи ишлар вазирининг айтишича, Эрон давлати ва халқи зўравонликларга барҳам бериш учун ўзининг афғонистонлик биродарлари ва опа-сингилларини қўллаб қувватлайди. 

Ёрлиқ