Зариф: Қўшни давлатлар билан иқтисодий алоқаларни яхшилаш Эроннинг ташқи сиёсатидаги устувор вазифадир
Эрон давлати ядровий келишувдаги дастурларнинг ижро этилишига алоҳида эътибор қаратади ва Америка томонидан ядровий келишув ҳамда "Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури"дан келиб чиққан ютуқ ва имкониятлардан Эроннинг фойдаланишига қаратилган монеъликларини барҳам бериш керак
Эрон ташқи ишлар вазирлигига кўра, қўшни мамлакатлар билан алоқалар ва иқтисод соҳасида хорижий алоқалар Эрон давлатининг ташқи сиёсатидаги муҳим устувор вазифаларидан ҳисобланади.
Эрон ислом жумҳурияти президенти томонидан ҳозирги давлат ташқи ишлар вазири вазифасини эгаллаш учун таклиф этган вазири яъни Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф чоршанба куни мухбирлар билан ўтказган суҳбатида ташқи ишлар вазирлиги учун ўзининг келгуси дастурлари ҳақида шундай айтдики, Эрон давлати ядровий келишувдаги дастурларнинг ижро этилишига алоҳида эътибор қаратади ва Америка томонидан ядровий келишув ҳамда "Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури"дан келиб чиққан ютуқ ва имкониятлардан Эроннинг фойдаланишига қаратилган монеъликларини барҳам бериш керак.
Шунингдек, Эрон ташқи ишлар вазирининг маълум қилишича, Эрон ташқи ишлар вазирлигининг иқтисодий дастурлари, иқтисодий дипломатияни янада мустаҳкамлашга қаратилган бўлиб, унда ҳамма томонлама тараққиёт кўлами ҳам жой олган.