Эроннинг юқори мартабали расмийлари Туркиядаги ҳарбий тўнтаришларга муносабат билдиришди
Эроннинг юқори мартабали расмийлари Туркиядаги ҳарбий тўнтаришларга муносабат билдиришди
Эрон ислом жумҳуриятининг юқори мартабали расмийлари Туркиядаги ҳарбий тўнтаришларга муносабат билдиришди. Эрон телерадиокомпанияси тарқатган хабарга кўра, Эрон ислом жумҳурияти миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамхоний Туркиядаги воқеларга муносабат билдириб шундай айтдики, Туркияда юз берган ҳодисаларни диққат билан ва хавотирланиб кузатиб бормоқдамиз ҳамда ушбу юртнинг беқарорлигини одамларнинг тинчлигига ва хавфсизлигига таҳдид деб биламиз. Шамхонийга кўра, Эроннинг Туркия билан чегаралари тўла назоратга олинган бўлиб, чегара минтақаларда кенг кўламли контрол ўрнатилган. Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф ҳам Туркия армияси томонидан давлат тўнтариши ҳаракатлари амалга оширилганидан кейин ўз твиттер саҳифасида Туркияда содир этилган ушбу ҳарбий ҳаракатларни кескин қоралаб ўз хавотирларини билдирган.