Оятуллоҳ Хоманаийнинг сионистик режим жорий этган урушда инқирозни бошқаришнинг сири нимада эди?
-
Оятуллоҳ Хоманаийнинг сионистик режим жорий этган урушда инқирозни бошқаришнинг сири нимада эди?
Сионистик режимнинг Эронга қарши 12 кунлик уруши, гарчи география ва вақт жиҳатидан чекланган бўлса-да, инқирозли вазиятларда бошқарувининг буюк лабораторияси саналади. Ислом Инқилоби раҳбари бу тадбирда самарали чора-тадбирлар кўриб, Эронни душман устидан ғалабага эриштирди.
Порс тудей сайтининг ушбу мақоласи Оятуллоҳ Хоманаийнинг ушбу урушни бошқаришдаги асосий роли ва унинг глобал жамоатчилик фикрига таъсирини кўриб чиқади.
Эрон қуролли кучларини қайта ташкил этиш
13-юин куни тонгда сионистик режимнинг ҳаво ҳужумлари бошланганидан сўнг Теҳронда қатор портлашлар содир бўлиб, бир қанча юқори мартабали қўмондонлар шаҳид бўлди. Инқирозни бошқариш нуқтаи назаридан, ҳар қандай мамлакат учун дастлабки соатларда қўмондонликнинг биринчи қатламининг йўқлиги назорат занжирининг бузилиши ва муҳим қарорларни қабул қилишда кечикишларни англатиши мумкин. Аммо ҳақиқий воқеа бу фикрга тескари эди. Урушнинг дастлабки саотларида Инқилоб етакчиси ўз ворисларини таништирди ва шошилинч хабар орқали уларнинг миссиясини эълон қилди. Қўмондонлик тузилмаси тезда қайта қурилди ва алоқани қўллаб-қувватлаш линиялари ишга туширилди. Бир неча соат ичида Эроннинг " Ҳал қилувчи жавоб" операцияси фаоллаштирлди ва шу куни кечқурун Тел-авив ва босиб олинган ҳудудларнинг бошқа қисмларида душман мудофаа тизимлари ва логистика омборларига аниқ ракета ҳужумларининг биринчи тўлқини йўналтирилди.
Жамоатчилик фикрини бошқариш
Ҳарбий инқирозларда олий раҳбарлар одатда расмий минбардандан сўзлайди ёки Бирлашган штабининг қуруқ баёнотлари билан чиқади, бироқ Инқилоб раҳбари камера олдида 3 марта Эрон халқи билан гаплашди. Ушбу ҳаракатнинг аҳамияти нафақат хабарнинг мазмунида, балки "вақт" ва " бажариш тури" да ҳамдир. Биринчи мурожаат Эрон Тел-авивга биринчи ракеталарни учиргани билан айнан бир вақтда эфирга узатилди. Ушбу синхроник жамоатчилик ва хорижий кузатувчилар учун " қонуний мудофаа" ривоятниннг давомийлигини мустаҳкамлади. Умумий вақт оралиғида қарор қабул қилиш, амалга ошириш ва мулоқот. Иккинчи мурожжат урушнинг 6 чи кунида эълон қилинди., душман эса биринчи тўлқинда Эроннинг жавоб кучини тўхтата олмаганидан кейин, шаҳарларга тарқоқ ҳужумлар стратегиясини қабул қилган эди. Инқилоб етакчиси хотиржам, аммо қатъий тарзда " барқарорлик, хотиржамлик ва вазиятни ўзгартиришга" урғу бериб, жамиянинг психологик моделини " ташвишли реакция"дан фаол назоратга самарали ўзартирди. Ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилганидан кейинги уччинчи хабарда " таслим бўлиш йўқ" таъкидланган. Урушнинг тўхтатилишини Эроннинг мағлубияти сифатида кўрсатишга уринган хорижий ҳаракатларга аниқ жавоб. Инқироз коммуникациялари нуқтаи назаридан, ушбу 3 та хабар миллий ривоят учун кўприк қурди ва янгиликлар бўшлиғи ёки душман ривоятнинг ҳукмронлиги жамоатчилик руҳиятини заифлаштиришни олдин олди. Танланган шаффофлик шиорлар ва муболағалар ўрнини эгаллади, шу сабабли , хабарлар ҳатто дўстона бўлмаган омма учун ҳам ишончли бўлиб қолди.
Минтақавий ва глобал машҳурликни ошириш
Инқилоб раҳбарининг инқирозни бошқариши нафақат Эрон ичида , балки халқаро миқёсда ҳам олқишланди. Жаҳон ОАВ, жумладан Ал-Жазира ва The Guardian, Эрон Исроил режимни минимал талофатлар ва максимал зарба билан чекинишга мажбур қилганига эътибор қаратди. Бундан ташқари, ижтимоий тармоқларда " инқилоб раҳбари" , Имом Хоманаий" каби ҳештеглар трендга тушиб, жаҳон жамоатчилигида Эрон ва унинг етакчилиги обрўси мустаҳкамлаганини кўрсатмоқда.
Миш-мишларга даҳшатли жавоб
Уруш тугаганидан кейинги кунларда АҚШ ва сионистик режим расмийлари Инқилоб раҳбарига суиқасд уюштириш масаласини қайта -қайта кўтардилар., бироқ Ислом Инқилоби раҳбарининг мотам маросимида , ҳкато нутқ сўзламай туриб ҳам иштирок этишлари рамзий куч ишлатишнинг ажойиб намунаси эди. Бу ҳозирлик барча таҳдидларга қарамай, Эрон барқарорлиги, хавфсизлиги ва ҳокимият мустаҳкамлигича қолаётганини, раҳбарият эса халқ ва расмийлар қаторида самарали ва руҳлантирувчи иштирокига эга эканини кўрсатди.