Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг VII Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i98302-Тошкентда_Марказий_Осиё_давлатлари_раҳбарларининг_vii_Маслаҳат_учрашуви_бўлиб_ўтди
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви якунлари бўйича президентлар томонидан Қўшма баёнот ҳамда бир қатор муҳим ҳужжатлар қабул қилинди.
(last modified 2025-11-17T14:43:14+00:00 )
ноябр 16, 2025 15:48 Asia/Tashkent
  • Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг VII Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди
    Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг VII Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви якунлари бўйича президентлар томонидан Қўшма баёнот ҳамда бир қатор муҳим ҳужжатлар қабул қилинди.

Спутник сайтининг Ўзбекистон президенти матбуот  хизматига таяняб хабар қилишича, Жумладан, қуйидаги ҳужжатлар тасдиқланди:–

Қирғиз Республикасининг 2027–2028 йилларда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг муваққат аъзолигига номзоди юзасидан БМТга аъзо давлатларга мурожаат;– Озарбайжон Республикасининг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувида тўла ҳуқуқли аъзо сифатида иштирок этиши тўғрисидаги қарор;– Марказий Осиёда минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик концепцияси;– Марказий Осиё хавфсизлигига хатарлар каталоги ва уларнинг олдини олиш бўйича 2026–2028 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси.

Мирзиёев

 

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг VII Маслаҳат учрашувида Президент Шавкат Мирзиёев минтақани янада ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб берди.

1. Минтақавий интеграция.Қисқа вақтда Марказий Осиё маслаҳат формати чинакам ҳамкорлик босқичига кўтарилгани таъкидланди.

2. Институционал асослар.Учрашувларни “Марказий Осиё ҳамжамияти” стратегик платформасига айлантириш, Котибият ва Оқсоқоллар кенгашини тузиш, миллий мувофиқлаштирувчилар мақомини ошириш таклиф этилди.

3. Иқтисодиёт ва инвестициялар.Минтақа давлатлари ўзаро савдо ҳажмини 1,5–2 баравар ошириш имкониятига эга. Президент:– 2035-йилгача мўлжалланган Савдо-иқтисодий ҳамкорлик минтақавий дастурини қабул қилиш;– Ягона инвестиция макони бўйича Декларация ишлаб чиқиш;– электрон тижоратни биргаликда ривожлантиришни таклиф этди.

4. Инфратузилма ва транспорт.“Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон” темир йўли, Трансафғон ва Транскаспий йўналишлари каби йирик лойиҳаларда ҳамкорликда ҳаракат қилиш зарурлиги қайд этилди. Шунингдек, Инфратузилмани ривожлантириш бўйича Кенгашни тузиш таклиф қилинди.

5. Хавфсизлик ва Афғонистон.Минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик концепцияси ҳамда Таҳдидлар каталоги тақдим этилди. Афғонистонни энергетика ва транспорт лойиҳаларига интеграция қилиш муҳимлиги айтилди. “Фарғона тинчлик форуми”ни мунтазам халқаро анжуманга айлантириш таклиф этилди.

6. Иқлим ва сув.Ўзбекистон 2026–2036 йилларни “Марказий Осиёда сувдан оқилона фойдаланиш ўн йиллиги” деб эълон қилишни, шунингдек, сув хўжалиги бўйича минтақавий компетенциялар марказини тузишни таклиф қилди.

7. Гуманитар ҳамкорлик.Илмий ва маданий алоқаларни кучайтириш қўллаб-қувватланди. Президент:– маънавий мерос ва маърифатпарварликка бағишланган халқаро конгрессни ҳар йили ўтказиш;– Минтақавий илмий-тадқиқот жамғармасини тузиш;– Марказий Осиё мутафаккирлари мероси бўйича БМТ резолюциясини илгари суришни таклиф этди.