АҚШни 28 -хурдод тўнтарувидан бери Эрон ички ишларида аралашиб келаётгани
1953 йилнинг 19 августида Америка ва Англия орқали амалга оширилган давлат тўнтариши Эроннинг ўша вақтдаги доктор Мусаддиқ бошчилигидаги ҳукуматнинг ағдарилишига сабаб бўлган эди.
АҚШ қайси мақсадлар билан Эрон ички ишларида аралашиб келмоқда?
Тарихий факт- далиларига кўра, доктор Мусаддиқ Эронда юз берган бир қатор сиёсий воқеа ҳодисалардан сўнг, Эрон бош вазирлик симматига эришган қонун давлатининг бош вазири эди.
Мусаддиқ давлати аниқ ва ошкор мақсадларни инобатга олиб иш олиб борарди. Шу сабабдан уни бош вазирлиги даврасида Эронда нефтни миллийлаштирилгани мамлакат ички ишларида дахолат қилишга қаратилган зўравон қудратлар манфаатларига жиддий зарба бўлганди.
Мусаддиқ давлатини ағдарилиши чоғида Крисчен Сойнс Монитор газетаси ҳам қуйидагича ёзганди:
"Шубҳасиз Мусаддиқ ҳукумати барҳам топилмаганида келаси бир ой ичида Англия давлати ҳам жиддий муаммоларга дучор бўлиб ағдариларди ва кейинги давлати эса Англияни боши берк кучадан чиқариш учун Эрон билан нефт масалаларини ўта юмшоқ ва халқаро миқёсидаги қонунлар асосида ҳал этишга мажбур бўлиб, Мусаддиқ давлати билан муносабат қилишдан бошқа чораси қолмасди. "
Америка ҳам 28 хурдод тўнтарувида Эрон ички ишларида бевосита дахолат этиш учун махсус мақсадларни кўзда тутганди.
Айрим таҳлилчилар Эронда 28 хурдод давлат тўнтарувини ташкил этишдан асосий мақсадлари Эронда ишлаб чиқариладиган нефтнинг деярли қисмида АҚШдаги нефт компанияларини дахолат қилиши учун замин яратишга қаратилганди деб хулоса қилишади.
Аммо айрим бошқа экспертлар АҚШ ҳатти -ҳаракатларини қуйидаги тарзда оқлашмоқда. Уларга кўра АҚШ давлати Эронда коммунистик идеологиясини иш устига келишидан қаттиқ ҳарос ва қўрқувда эди бинобарин 28 хурдод тўнтарувини ташкил қилишга мажбур бўлди.
АҚШ давлати совуқ урушни бошланганидан бери Форс кўрфазининг нефтдан бой минтақалари ва Шўролар иттифоқи ўртасида стратегик мавқеиятга эга Эрон мамлакатини Ғарб давлатлари манфаатларини таъминлаш учун ўта муҳимлигини пайқаганди.
АҚШнинг уша вақтдаги президенти Эйзенхауэр давлати бу борада қуйидагича эълон қилганди: АҚШ давлати коммунизмни Осиё давлатлари хусусан Эронда кенгайишини олдини олиш учун лозим чора -тадбирларни кўриб чиқади ва бу масала учун лозим режалари ҳам мавжуд.Эрта -ми кеч-ми Осиёда коммунимзни нуфуз топишиниг йўли олди олиниши керак ва биз шу қарорга келдик.
Қудрат устига бўлмаганига қарамай 1951 чи йилнинг июнида консерваторлар партияси раҳбарлари Уинстон Черчилл ва Энтони Иден Британия ташқи ишлар вазирлигига Англия ва АҚШ қўшма тарзда Эрон подшосидан Мусаддиқни ишдан четлатиши таклифи билан чиқдилар ва бу таклиф эса давлат тўнтарувини ташкил қилиш маъносида эди.
Кермит Рузвельт бу борада деганди: Эронда амалга оширилган давлат тўнтаруви чет эл мамлакатга қарши илк махфий амалиёт эди. Бу тўнтарув Трумен ҳукуматининг сўнги ойларида АҚШ жосуслик хизмати томонидан тайёрланганди.
Демократлар партияси намояндаси Берни Сендерз ҳам СИ ЭН ЭН телеканалига 28 хурод давлат тўнтарувида АҚШнинг бевосита аралашгани мавзусига берган интервьюсида, қуйидагича фикр билдирган: Эронда демократик тарзда тайинланган бош вазир Мусаддиқни ишдан олиниши буюк бир фожиа эди. Менимча АҚШ бошқа давлатларни ағадариш сиёсатини тўхтатиши керак. Эронда демократик тарзда сайланган Мусаддиқ давлатини барҳам берилиши фожиа эди деб ўйлайман.
Бинобарин менимча АҚШ давлати ҳам қонуний нуқтаи назардан бошқа давлатлар ички ишларида дахолат этишга ҳаққи йўқ. Бундай саъй-ҳаракатлар кўп мавридларда аксича натижа беради ва турли минтақаларда кўп нотинчликлар ва муаммоларни келтириб чиқаради.
Эронда Исломий Инқилоб ғалабасидан кейин ҳам АҚШ Эрон ислом жумҳурияти давлатини ағдариш мақсадида кўп саъй -ҳаракатлар қилди.
АҚШнинг Табасга қилган ҳужуми, " Ниқоб" номли муваффақиятсиз давлат тўнтарувини ташкил қилиши мағлубиятга учради.
Шу ҳол билан билан АҚШ давлати Исломий Инқилобга зарба бериш ва уни мувафаққиятсизликка учратиш учун кўп дастурлар ва режаларга эга.
Умуман олганда 28 хурдод давлат тўнтарувидан бугунги кунгача АҚШнинг Эронга зид сиёсатларини уч қисмга бўлиш мумкин:
1. Эронда ўзи хоҳлаган давлатни ташкил қилиш учун сиёсий мва иқтисодий мақсадлар доирасида Эрон ички ишларида бевосита дахолат қилиши. 28 хурдод давлат тўнтари ҳам ушбу категорияга киради.
2. Минтақада нуфуз топиш учун Эронга қарши АҚШнинг сиёсатлари. АҚШ совуқ урушдан кейин ушбу мақсадларини амалга оширишга уриниб келмоқда.
3. Эронга қарши АҚШнинг бевосита душманчилик қилиши ва ички ишларида арлашаши.
Исломий Инқилобдан олдин ушбу воқеа Эроннинг сиёсий тарихида қалтис даврлардан ҳисобланади. Ушбу ҳодисалар Эрон нефт саноатини миллийлаштириш учун бошланган миллий ҳаракатларнинг ғалабаси ҳамда Гаага халқаро судида Эрон ва Англиянинг жанжалли шартномалари Эрон фойдасига ҳал бўлганидан кейин Америка ва Англиянинг қатор дахолатлари натижасида юзага келади. Ушбу тарихий воқеа Эрон халқи учун жиддий сабоқ ва ибратларга эга бўлиб, Эрон тарихида бегоналар дахолатларининг авжини намоён этган эди. Ўтган кейинги йилларда АҚШ расмийлари Эронда амалга оширилган давлат тўнтарувида Америка ва Англиянинг жосуслик хизматлари бевосита ва муҳим рол ўйнашганини эътироф этишган ҳамда бу борада кўплаб махфий ҳужжатларни ошкор этишган. Бироқ ушбу давлат тўнтаришига алоқадор кўплаб ҳужжатлар Америка ва Англиянинг махфий архивларда сақланмоқда.. Фақат икки йил олдин классификациялаштирилган ушбу ҳужжатларнинг айримлари ошкор этилган, холос. Ошкор этилган ҳужжатларнинг муҳим қисмлар эса ҳамон сирлигича қолмоқда. 28 мурдод ойида амалга оширилган давлат тўнтаруви борасида фош этилган ушбу кам ҳужжатлардан ҳам Эроннинг ички ишларига Американинг кенг кўламдаги дахолатлари ҳақида ҳукм суриш мумкин.
Америка ўтган олтмиш йил давомида Эронга қарши турли душманликларни амалга оширган. Ушбу душманликларни АҚШ Эронда унга қарам бўлган шоҳ режимини мустаҳкамлаш учун давлат тўнтарувини амалга оширгани мисолида яққол кузатиш мумкин.