Эрон армиясининг қуруқликдаги кучлари минтақавий таҳдидларга қарши курашиш учун тайёргарлигини янада оширмоқда
Генерал Ҳайдарий вертолёт ва артилерия қисмларининг мавжудлигини Эрон армияси қуруқликдаги кучларининг қудрат таркибий қисми деб атади
Эрон ислом жумҳурияти армиясининг қуруқликдаги кучлари қўмондонига кўра, Эрон армиясининг қуруқлидаги кучлари минтақавий таҳдидларга қарши, тез ҳаракатланувчи ва ҳужумкор бўлинмаларни барпо этиш билан ўзининг жанговор ва мудофаа тайёргарлигини ижобий ва сезиларли кўламда оширди.
Эрон ислом жумҳурияти армиясининг қуруқликдаги кучлари генерал Киюмарс Ҳайдарий бугун шанба куни Эроннинг марказидаги Исфаҳон Артилерия ўқув марказида қўмондонлар, масъуллар ва ишчи-ходимлар йиғинидаги чиқишида шундай айтдики, кун амалиёти эҳтиёжларига жавоб бериш мақсадида бўлинмаларнинг самарадорлиги ва тезкор ҳаракатларни янада оширишга қаратилган саъй-ҳаракатлар Эрон армиясининг қуруқликдаги кучларининг мақсадларидан ва устувор вазифасидан ҳисобланади.
Генерал Ҳайдарий вертолёт ва артилерия қисмларининг мавжудлигини Эрон армияси қуруқликдаги кучларининг қудрат таркибий қисми деб атади ва шундай қўшимча қилдики, Эрон армиясининг қуруқликдаги кучлари ўзининг вертолёт соҳасидаги эҳтиёжларини эътиборга олиб, тегишли дастур ҳамда лойиҳаларни кун тартибига қўйган.
Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари 2016 йилнинг 31 авгут кунида Эрон мудофаа вазирлигининг мутахассислари, тадқиқотчилар, соҳа масъуллари ҳамда вазирлар билан учрашган чоғларида мудофаа ва ҳужумкор имкониятларни янада юксалтиришни Эрон ислом жумҳурияти мусулмонларининг ҳаққи дея атаган эдилар.