Солеҳий: 5 кун ичида 20 фойиз уранни бойитиш ишларини қайта бошлашимиз мумкин
(last modified Tue, 22 Aug 2017 14:13:00 GMT )
август 22, 2017 19:13 Asia/Tashkent
  • Солеҳий
    Солеҳий

Эрон Атом энергияси ташкилоти раиси АҚШ давлатини Баржом дастурини оёқ ости этиши тўғрисида огоҳлантириб, Эрон Атом энергияси ташкилоти Фурду ядровий марказида ҳатто 5 кун ичида 20 фойиз уранни бойитиш ишларини қайта бошлаш қудратига эгадир деб таъкидлади.

 Эрон Атом энергияси ташкилоти раиси Али Акбар Солеҳий Эрон телерадиокомпаниясига берган бугунги интервьюсида,  АҚШ томонидан Баржом дастурини оёқ ости этилаётгани ҳамда  Эроннинг ҳатти ҳаракатларига тўхталиб деди: Теҳрон давлати  Фурду марказини Баржом дастурида шу тарзда исботладики,  лозим бўлганида ҳатто  5 кун ичида  уранни  20 фойиз бойитиш ишларини  қайта тиклаши мумкин.

Солеҳий ўз сўзларида Теҳрон давлатини  5 кун ичида уранни бойитиш ишлариши қайта бошлашга қудратига эга бўлгани турли маъно ва мурожжаатга эга ва муқобил томон бу ишора ва мурожаатларни яхши тушунади деб изоҳлади.

Эрон Атом энергияси ташкилоти раиси шунингдек  Теҳрон давлатини  Баржом дастурини оёқ ости этилишига нисбатан  лозим  чора- тадбирлар кўриб чиқишига ишора қилар экан,  Эроннинг ядровий саноати илгаригидек ривожланиш ҳолидадир ва Эроннинг Баржом дастурини назорат этиш бўйича махсус  делегацияси қарор чиқарганида   Эрон ислом жумҳурияти бошқаларни ғафлатда қолдирувчи ҳатти -ҳаракатларини амалга ошириши мумкин деб қўшимча қилди.

Солеҳий ўз сўзларида  Эрон илгаригидек  Баржом дастури доирасидаги  барча масъулият ва мажбуриятларига амал қилиб келаётганига тўхталиб, деди:  Эроннинг энг муҳим мақсади Баржом дастурини сақлашдир аммо  бу  масала ҳар қандай вазият ва шароитда Эрон ушбу позицияни  тутади деган маънода эмас чунки Теҳрон давлати ушбу келишувни   ўз миллий манфаатлари, минтақа, халқаро ва  ЭНПИТИ манфаталаридадир деб билади. 

Ёрлиқ