Теҳрон жума намози хутбалари
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i22534-Теҳрон_жума_намози_хутбалари
Ҳужжатул ислом вал Муслимийн Козем Сиддийқий Эрон ислом жумҳурияти армиясининг Хотамул Анбиё (сав) номидаги ҳаво мудофаа резиденциясининг ташкил этилган куни муносабати билан табриклади
(last modified 2018-08-22T17:51:50+00:00 )
август 25, 2017 17:49 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намози хутбалари
    Теҳрон жума намози хутбалари

Ҳужжатул ислом вал Муслимийн Козем Сиддийқий Эрон ислом жумҳурияти армиясининг Хотамул Анбиё (сав) номидаги ҳаво мудофаа резиденциясининг ташкил этилган куни муносабати билан табриклади

Теҳрон жума намози имом хатиби Хотамул Анбиё (сав) номидаги ҳаво мудофаа резиденциясининг ташкил этилишини Эрон ислом жумҳурияти тизимининг ифтихорларидан бир қисми ҳисобланади деб айтди. 

Теҳрон жума намози имом хатиби Ҳужжатул ислом вал Муслимийн Козем Сиддийқий Эрон ислом жумҳурияти армиясининг Хотамул Анбиё (сав) номидаги ҳаво мудофаа резиденциясининг ташкил этилган куни муносабати билан табриклаб, Эрон қуролли кучларини Исломий соқчилар корпуси ва Эрон ислом жумҳурияти армиясини Эрон душманларининг қайғуси дея атади. 

Эрон ислом жумҳурияти армиясининг Хотамул Анбиё (сав) номидаги ҳаво мудофаа қароргоҳи 2008 йил 31 август куни Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг Фармони билан ташкил этилди ва шаклланди. Шунингдек, Теҳрон жума намози имом хатиби Эронда давлат ҳафталигининг яқинлашб келгани муносабати билан табриклади ҳамда шундай таъкидладики, Иймон ва ҳақиқий ишонч ва тинимсиз саъй-ҳаракатлар Эрон ислом жумҳурияти тизими масъулларининг хусусиятларидан бўлиши керак. 

1981 йили Эрон президенти Муҳаммад Али Рижоий ва Эрон бош вазири Муҳаммад Жавод Боҳунар Эрон бош вазирининг идорасида Мунофиқийн террорчилик гуруҳи томонидан содир этилган террорчилик ҳодисасида шаҳид бўлишди. 

Мазкур шаҳидларни хотирлаш ва ёдга олиш мақсадида Эрон ислом жумҳуриятида 24 августдан 30 август кунига қадар Давлат ҳафталиги номи қўйилди.