Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг буюк ҳаж маросими иштирокчиларига мурожаатлари
(last modified Thu, 31 Aug 2017 09:23:16 GMT )
август 31, 2017 14:23 Asia/Tashkent

Ҳаж хушуъ ва тадаббур аҳли бӯлган мумин бандани юксак маънавий мақомларга кӯтариши,  уни юқори  савияли нуроний инсонга айлантириши мумкин.

Бисмиллаҳир роҳманир раҳим.

Валҳамду лиллаҳи раббил оламин, вассалоту вассалом ала саййидина Муҳаммад хотамуннабиййин ва олиҳил тоҳирин ва саҳбиҳил мунтажабин.

Бу йил ҳам жаҳоннинг турли минтақаларидан муминларнинг улкан бир гуруҳига ҳаж амалларини бажариш саодатини ато айлаб, бу файзли сарчашмадан қониб ичишлари, ғанимат лаҳзалари қалб ва жонларни поклаб, мусаффо айловчи  муъжизали шифобахш шарбатни эслатадиган кеча-кундузларни Аллоҳнинг азаматли уйи ёнида хушуъ, зикр ва тақаррубга лимо-лим ибодат билан ӯтказишни насиб этгани учун  Аллоҳ таъолога шукрона айтамиз.

Ҳаж роз ва рамзлардан иборат ибодат бӯлиб, Байтуллоҳ  Илоҳий файз-баракот макони, Ҳақ ҳазратининг оятлари мазҳаридир. Ҳаж хушуъ ва тадаббур аҳли бӯлган мумин бандани юксак маънавий мақомларга кӯтариши,  уни юқори  савияли нуроний инсонга айлантириши мумкин. Шунингдек уни басиратли, жасоратли, мужоҳид ва  ҳаракатчан шахсга айлантириши мумкин. Бу бебаҳо фаризанинг ҳам шахсий ва ҳам ижтимоий маънавий қирралари бӯртиб туради. Мусулмонлар жамияти эса бугунги кунда бу иккала қиррага ӯта эҳтиёжманддир.

Бир  томондан энг ривожланган воситалардан фойдаланган моддиюнчилик жозибаси иғво келтириб чиқариш ва вайронагарчиликларни вужудга келтиришга ҳаракат қиляпти.  Бошқа томондан мустабид тузум сиёсатлари томонидан  мусулмонлар ӯртасига фитна солиш ва мухолифат оловини ёқиш, исломий мамлакатларни нотинчлик ва ихтилофлар дӯзахига айлантириш иши илгари сурилмоқда.

Ҳаж мусулмон уммати юзланган бу икки улкан хасталикнинг шифобахш дориси бӯлиши мумкин. Ҳам қалбларни зангорлардан поклаб, тақво ва маърифат нури билан безайди  ва ҳам кӯзларни ислом оламида руй бераётган аччиқ ҳодисаларни кӯрадиган даражада нурлик , бу ҳодисаларга қарши курашиш учун иродаларни мустаҳкамлаб, қадамларни устувор , қӯл ва зеҳнларни ҳаракатга   шай айлайди.

Бугунги кунда ислом дунёси нотинчликка гирифтор  этилган. Ахлоқий, маънавий ва сиёсий нотинчлик. Бунинг асосий сабаби бизнинг ғафлатимиз ва душманларнинг ёвузларча ҳужумидир. Биз нобакор душман  ҳужумига қарши ӯзимизнинг диний ва ақлий вазифамизга амал қилмадик.  Ҳам "Ашадда алал куффор"ни ва ҳам "руҳамаа байнаҳум" ни унутдик. Шу сабабли сионист душман ислом оламининг географик қалбига ӯрнашиб олиб, фитна уруғини сепмоқда. Биз эса Фаластинга нажот бахш этиш каби қатъий вазифамиз қолиб Сурия, Ироқ, Яман, Ливия ва Баҳрайн каби мамлакатлардаги ички урушлар ҳамда Афғонистон ва Покистонда тероризмга қарши кураш  билан оввора бӯляпмиз.

Исломий мамлакатларнинг раҳбарлари ва ислом оламидаги дин, сиёсат ва маданият арбобларининг зиммасида оғир масъулият бор. Бу бирдамликни қарор топтириш, ҳамда оммани  миллий ва мазҳабий ихтилофлардан омонда сақлаш вазифаси. Мустабидлар ва сионизмнинг хиёнат ва душманликлари услубидан халқни огоҳлантириш вазифаси, оммани ахборот хуружи майдонларида қаршилик кӯрсата олишга тайёрлаш вазифаси, ислом мамлакатларидаги фожиали ҳодисаларнинг олдини олиш (бунга дунё миқёсида ғам-алам ва эътирозларга сабаб бӯлаётган Яман воқеалари  мисол бӯла олади). Бошқалардан зулм чекаётган Мянмор мусулмонлари каби озчиликни ташкил этувчи мусулмонларни қатъий ҳимоя қилиш каби вазифалар... Ҳаммадан муҳим бу Фаластинни ҳимоя қилиш, яқин етмиш йил давомида бошқалар томонидан босиб олинган мамлакатини қайтариб олиш учун курашаётган  бу халқни сӯзсиз қӯллаб-қувватлаш   вазифаси.

Булар ҳаммамизнинг зиммамиздаги муҳим вазифалардир.  Бу нарсани халқлар ӯз давлатларидан талаб қилишлари лозим. Зиёлилар ва пешволар эса холис ният ва қатъий сай-ҳаракат ила уни амалга ошириш пайидан бӯлишлари керак. Бу ишлар Аллоҳ динининг нусрат топиши заминалари бӯлиб, Илоҳий ваъда асосида шаксиз Аллоҳнинг нусрати билан уйғундир.

Булар ҳажнинг айрим сабоқларидир. Буларни англаб етиб, амал қиламиз деган умиддаман.

Барчаларингизга мақбул ҳаж тилаб қоламан. Мино ва Масжидул ҳаром шаҳидлари хотирасини ардоқлайман.  Уларга олий даражот насиб айлашини раҳим ва карим бӯлган Аллоҳдан тилаб қоламан.

Вассаламу алайкум ва раҳматуллоҳ.

 

Саййид Али Хоманаий

Ҳижрий-шамсий 1396 йил шаҳривар ойининг 7-куни.

Ҳижрий-қамарий 1338 йил  зулҳижжа ойининг 7-куни.