Эроннинг Қизил ярим ой ташкилоти Мянма мусулмонларига инсонпарварлик ёрдамлар етказиб беришга тайёр
(last modified Thu, 07 Sep 2017 14:21:01 GMT )
сентябр 07, 2017 19:21 Asia/Tashkent
  • Эроннинг Қизил ярим ой ташкилоти
    Эроннинг Қизил ярим ой ташкилоти

Эроннинг Қизил ярим ой ташкилоти раиси Мянманинг мазлум мусулмонларига инсонпарварлик ёрдамлар етказиб бериш учун Эронда кумаклар контейнерларини тайёр этилганлигини эълон қилди.

Бугун Эроннинг Қизил ярим ой ташкилоти раиси Муртазо Салимий  кечадан бошлаб Мяма мусулмонларига ёрдамлар етказиб бериш учун Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг дастури билан махсус ишчи гуруҳни ташкил этилганлигини эълон қилар экан,  бу мамлакатга инсонпарварлик ёрдамлар ортилган контейнерларни жўнатиш учун Эрон ташқи ишлар вазирлиги, ҳамда  Мянманинг Қизил хоч ташкилоти ва  Халқаро Қизил Хоч қўмитаси билан мувофиқлаштирилганлигини маълум қилди.

Айтиш керакки  сўнгги кунлар ичида  Мянма ғарбидаги Ракхайн штатидаги роҳингия мусулмонларига қарши бу мамлакат армиясининг ваҳшиёна ҳужумлари оқибатида  400 нафар мусулмонлар қурбон бўлган. Минглаб роҳингиялик мусулмонлар Мянма билан қўшни бўлган Бангладешга қочиб ўтганлар.