Қозоғистонда Ҳасан Руҳонийнинг Шавкат Мирзиёев билан учрашуви бўлиб ўтди
(last modified Sun, 10 Sep 2017 12:23:26 GMT )
сентябр 10, 2017 17:23 Asia/Tashkent
  • Ҳасан Руҳоний ва Шавкат Мирзиёев
    Ҳасан Руҳоний ва Шавкат Мирзиёев

Қозоғистонда ўтказилган Исломий ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар раҳбарларининг йиғилиши доирасида Эрон ислом жумҳурияти ва Ўзбекистон республикаси президенталари учрашиб, иккитомнлама ҳамкорликларини кенгайтириш ҳамда минтақавий ва халқаро миқёсидаги масалаларни муҳокама қилдилар.

Эрон президентлик идораси ахборот сайти хабарига кўра,Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний барча тармоқлар, хусусан тижорат ва савдо- иқтисодий  арсаларда Теҳрон ва Тошкент ўртасида  алоқаларни ривожлантиришни таъкидлаб, Эрон ислом жумҳурияти ва дўст Ўзбекистон республикаси ўртасидаги алоқалар ва  муносабатларни янада кенгайтириш йўлига ҳеч қандай монеа ва тўсиқлар мавжуд эмаслигини эслатиб ўтди.

Эрон президенти ўз сўзларида  Эроннинг транзит, автомобиль  ва темир йўлларининг кенг- қамровли дастурларига ишора қилар экан, Эрон ислом жумҳурияти  ўзбекистонлик тожирлар ва бизнесменларини Форс Кўрфази ва эркин сувларга чиқишлари учун энг яқин ва муносиб йўналиш бўлиши мумкин деб қўшимча қилди.

Ҳасан Руҳоний сўзларининг бошқа қисмида  ислом динини тинчлик, биродарлик ва кечиримлик дини эканлигига тўхталиб,  сўнгги ойлар ичида Ироқ ва Сурия  ҳудудларида террорчи гуруҳларнинг кетмакет мағлубиятга учраганига ишора қилар экан, бугунги кунда экстремизм ва терроризм бутун минтақага таҳдид солмоқда ва биз  терроризмга қарши кураш йўлида Марказий Осиё республикалари билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз деб эълон қилди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам бу учрашувни  тарихий бир дийдор эканлиги ҳамда  Теҳрон ва Тошкент ўртасида иккитомонлама ҳамкорликларининг янги саҳифаларини очиб берилишида нозик бир нуқта эканлигини таъкидлаб,  Тошкент давлати  барча соҳаларда Теҳрон билан ўзаро алоқаларини янада мустаҳкамлашга тайёрдир деб айтди.

Шавкат Мирзиёев транспорт заминасидаги ҳамкорликларни икки мамлакат ўртасидаги алорқаларнинг муҳим жиҳати  эканлигига тўхталиб,  Ўзбекистон давлати  Форс Кўрфази орқали дунёнинг бошқа  минтақаларига чиқишига имконият яратиб берадиган 4 томонлама коридорга махсус эътибор қаратади. Тошкент ва Теҳрон давтлатларининг қўшма  манфаатлари ҳам ушбу арсадаги ҳамкорликлар гаровидадир/ Бундан ташқари Эрон ислом жумҳурияти ҳам  Ўзбекистон ҳудудлари орқали ўз маҳсулотларини Марказий Осиёнинг бошқа республикларига экспорт этиши мумкин деб аниқлик киритди.

Шавкат Мирзиёев шунингдек  университет вак энергетика соҳаларидаги икки давлат алоқалари ҳамда терроризмга қарши курашда ўзаро ҳамкорликларини янада кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.

Ўзбекистон президенти ўз сўзларида  Тошкент давлати Эрон ислом жумҳуриятини Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлишини ҳимоя қилади  деб айтди.

У шунингдек Эрон президентини Ўзбекистонга расмий сафар билан боришга таклиф қилди

 

Ёрлиқ