Теҳрон жума намози хутбалари
Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби Мянма мусулмонларини оммавий қирғин этилаётганини инсоний фожеа эканлигини таъкидлаб, Мянма мусулмонларига қарши содир этилаётган кўплаб жиноятлар ортида босқинчи сионистик режими турганини ёддан чиқармаслик керак деб айтди.
Теҳрон жума намозининг шу ҳафтадаги имом хатиби Оятуллоҳ Аҳмад Хотамий Мянма давлати ҳам Ғазо бўлгасида сионистик режимини мусулмонларга қарши фойдаланаётган қурол- яроқлар ва сиёсатлар билан Мянма мусулмонларини оммавий қирғин этишга уринаётганлигига тўхталиб, бу давлат ўта даҳшатли жиноятлар содир этиши билан бу мамлакатда мусулмонларга қарши этник тозалашни амалга ошираётганлигини таъкидлади. У ўз хутбаларида Нобел мукофоти совриндори бўлган Мянма давлати олий маслаҳатчиси ва ташқи ишлар вазири Аун Сан Су Чжини илгаригдек юз бераётган геноцидга шоҳид бўлиб сукут сақлаётганини қўшимча қилди.
Оятуллоҳ Хотамий ўз хутбаларида Мянма мусулмонларига қарши амалга оширилаётган жиноятлар ва ҳужумларни кўриб туриб, халқаро ҳамжамият ва айрим исломий мамлакатларнинг сукут сақлаётганини кескин танқид қилиб, Мянмада мусулмон халқини қатл этилиши ва уларга қарши уюштирилаётган ваҳшиёна ҳужумлар ислом динини дунё миқёсида таъсирини ошгани, фаол бўлгани ва зўравон қудратларни ислом динини кенгайишидан қаттиқ ҳарос ва қўрқувга тушганлигининг нишонасидир деб айтди.
Теҳрон жума намози муваққат имом хатиби шунингдек Ироқнинг Курдистон минтақасида референдум ўтказилиши ва уни Ироқдан ажратиш мавзусини кўриб чиқилиши каби масалаларни зўравон қудратлар ва сионистик режимининг навбатдаги фитналаридан эканлигини таъкидлаб, Ироқ Курдистони минтақасида сепаратизмга асосланган референдумни ўтказилишини сионистик режим томонидан қўллаб- қувватланаётгани, бу босқинчи режимни Ироқ ва Сурияда ИШИД такфирий террорчи гуруҳини қаттиқ мағлуб бўлганидан кейин Ироқ мамлакатини тақсимлаш ва бу мамлакатда янги низоларни келтириб чиқаришга уринаётганлигидан далолат бермоқда деб аниқлик киритди.