Руҳоний: Эрон халқи ҳар доим минтақада ва жаҳонда тинчлик тарафдори бўлган
Эрон ўз юртини ва халқини ҳимоя қилиш учун кимдандир рухсат олмайди ва ҳеч қайси бир давлат Эронни ўзининг йўлидан қайтаришга қодир эмас
Эрон ислом жумҳурияти президентига кўра, Эрон халқи ҳар доим минтақада ва жаҳонда сулҳ ва тинчлик тарафдори бўлган ҳамда дунёдаги мазлумларни ҳимоя қилган. Эрон ўз юртини ва халқини ҳимоя қилиш учун кимдандир рухсат олмайди ва ҳеч қайси бир давлат Эронни ўзининг йўлидан қайтаришга қодир эмас.
Ҳасан Руҳоний жума куни Теҳронда Эрон қуролли кучларининг парад маросимидаги чиқишида шундай таъкидладики, Эроннинг ҳарбий қудрати ва қурол аслаҳаси ўзини мудофаа қилишга қаратилган бўлиб, минтақадаги халқлар катта империяларнинг ва террорчиларнинг тажовузлари қаршисида ўзини ҳимоя қилади.
Унга кўра, Эрон халқи ҳақида нотўғри ва хато гапирадиганларнинг ўзлари террорчи гуруҳларни ташкил этишди ва уларни пул ҳамда қурол-яроқ билан таъминлашди ва уларни ҳарбий тайёргарликдан ўтказишди сўнгра эса, ушбу террорчиларни Афғонистон, Ироқ, Сурия, Ливан юртларига сафарбар этишди. Мазкур террорчи гуруҳлар эса бегуноҳ одамларни шафқатсизларча ўлдиришмоқда.
Эрон ислом жумҳурияти президентининг таъкидлашича, террорчиларнинг хомийлари минтақа ва бутун дунёдаги халқлар учун ўта қийин аҳволга солаётган ва муаммолар келтириб чиқараётган вазиятдан фойдаланиб, халқларнинг озодлигини йўқ қилиш ва уларнинг тинчлигини бузиш мақсадида, ушбу террорчилик гуруҳларига ўзларининг қурол аслаҳаларини сотиш билан фахрланишади.
Минтақа халқларининг бошига 70 йилдан бери кулфат бўлиб турган ва уларга тажовуз қилиб келаётган қонхўр Сионистик режимга қарши турадиган ва мазлумларни ҳамиша ўз ҳимоясига олган халқ бу Эрон миллатидир.