Эронда «Хуррамшаҳр» номли янги баллистик ракетанинг синови муваффақиятли якунланди
-
Эронда «Хуррамшаҳр» номли янги баллистик ракетанинг синови муваффақиятли якунланди
Янги баллистик ракета ўзоқ масофали бўлиб, 2 минг километр масофани босиб ўтишга мўлжалланган. Шунингдек, у бир нечта жанговар каллакларни ташишга қодир.
Эронда «Хуррамшаҳр» номли 2 минг километр масофани босиб ўтишга мўлжалланган янги баллистик ракетасининг синови муваффақиятли якунланди.
Аввалроқ, 22 сентябрь куни ушбу ракета биринчи бор Теҳрондаги ҳарбий парадда намойиш этилган эди. Янги баллистик ракета ўзоқ масофали бўлиб, 2 минг километр масофани босиб ўтишга мўлжалланган. Шунингдек, у бир нечта жанговар каллакларни ташишга қодир.
Эрон ислом жумҳуриятида Муқаддас мудофаа ҳафталигининг бошланиши муносабати билан, Теҳронда кеча жума куни ҳарбий парад ўтказилган эди. Ушбу парадни Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ҳам кузатган.
Унинг аълум қилишича, Эрон кейинчалик ҳам ўзининг ҳарбий салоҳиятини ривожлантиришни давом эттиради ва бошқа мамлакатлар бунга тўсқинлик қила олмайди. Руҳонийнинг таъкидлашича, Эрон ўзининг «мудофаа салоҳияти»дан ҳеч қачон ҳужум қилишда фойдаланмаган.
Исломий инқилоб соқчилар корпуси бригада генерали Амир-Али Ҳожизоданинг маълум қилганидек, ракетанинг учиш узоқлиги 2 минг км ташкил қилади.