сентябр 27, 2017 17:22 Asia/Tashkent
  • Исломий инқилоб муаззам раҳбари: Аллоҳ таоло шаҳид Ҳужажийни азиз қилди
    Исломий инқилоб муаззам раҳбари: Аллоҳ таоло шаҳид Ҳужажийни азиз қилди

Шаҳид Муҳсин Ҳужажийнинг пок вужудлари бугун чоршанба куни Имом Ҳусайн (ас) майдонидан Теҳрон шаҳидлари майдонига қадар минглаб инсонларнинг елкаларида ва Эроннинг юқори мартабали расмийлари ва масъуллари ҳамда ҳарбий қўмондонлар иштирокида дафн этилди   

Исломий инқилоб муаззам раҳбари ихлос, пок ният, ўз вақтида ҳаракат қилиш ва жамиятнинг шу каби шаҳид бўлишига эҳтиёжи учун, Аллоҳ таоло  шаҳид Ҳужажийни ҳамманинг кўз олдида азиз қилди дея таъкидладилар. 

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратларининг асарларини нашр этиш ва сақлаш идорасининг матбуот сайти тарқатган хабарга кўра, Исломий инқилоб муааззам раҳбари бугун чоршанба куни эрта тонгда Теҳрондаги Имом Ҳусайн (ас) масжидида Ҳарам ҳимоячиларидан бўлмиш шаҳид Муҳсин Ҳужажийнинг пок вужудлари олдида туриб шундай айтдиларки, ҳамма шаҳидлар парвардигори олам олдида азиз ҳисобланади аммо, ушбу ёш шаҳидда бир хусусият бор эканки аллоҳ таоло унинг номини ва мартабасини юксакларга кўтарди.

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Ҳужажийнинг шаҳид бўлиши туфайли Эрон халқининг оёққа туриб кўтарилганини бир кўриб қўйинлар деб қўшимча қилиб ўтди. Шунингдек, Исломий инқилоб муаззам раҳбари шаҳид Ҳужажийнинг хонадон аъзоларига сабр-тоқат ва ажр савоб берилишини тилаб қолди. 

Шаҳид Муҳсин Ҳужажийнинг пок вужудлари бугун чоршанба куни Имом Ҳусайн (ас) майдонидан Теҳрон шаҳидлари майдонига қадар минглаб инсонларнинг елкаларида ва Эроннинг юқори мартабали расмийлари ва масъуллари ҳамда ҳарбий қўмондонлар иштирокида дафн этилди.   

Ҳарам ҳимоячиси Муҳсин Ҳужажий жорий йилнинг 9 август кунида Сурия ва Ироқ чегарасида ИШИД террорчилик гуруҳининг қўлида асирга тушиб шаҳид бўлган эди. 

Ёрлиқ