Қозоғистоннинг дўстлик ва тинчлик денгиз флотилияси Эрон шимолидаги Анзалий портига келди
Дўстлик ва тинчлик денгиз флотилиясининг биринчи бор Эрон соҳилларига сафар уюштиришидан мақсади, Каспий денгиз бўйидаги мамлакатлар ўртасида халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш кўзда тутилган.
Қозоғистоннинг дўстлик ва тинчлик денгиз флотилияси дўстона сафар хизмати доирасида бугун чоршанба куни Эрон шимолидаги Анзалий портига келди.
Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Қозоғистоннинг дўстлик ва тинчлик денгиз флотилиясининг биринчи бор Эрон соҳилларига сафар уюштиришидан мақсади, Каспий денгиз бўйидаги мамлакатлар ўртасида халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш кўзда тутилган.
Қозоғистон денгиз флотилиясининг Эронга қилган ушбу сафари, 2017 йил 8 апрел кунида Эрон денгиз флотилиясининг Қозоғистонга қилган сафарига жавобан амалга ошди.