Зариф: Курдистонда ўтказилган рефрендум минтақадаги барқарорликка хатар солади
(last modified Sun, 01 Oct 2017 13:00:12 GMT )
октябр 01, 2017 18:00 Asia/Tashkent
  • Зариф
    Зариф

Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазири мамлакатлар яхлитлиги ва мустақил чегараларини эҳтиром қилиш зарурлигини таъкидлаб, Курдистон минтақасини Ироқдан ажратиш мақсадида ўтказилган референдум минтақа тинчлиги ва хавфсизилигига жиддий таҳид солмоқда деб қўшимча қилди.

Кеча Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф  Қатарнинг Алжазира телеканалига берган интервьюсида Эрон ислом жумҳурияти Ироқнинг Курдистон минтақасида ўтказилган рефрендум  бу мамлкат  конституциясисга зид ва ноқонуний бир референдум эканлигини таъкидлаб келмоқда деб аниқлик киритди.

Эрон ташқи ишлар вазири шунингдек Эрон ислом жумҳурияти Ироқ халқининг доимий ҳомийси эканлигига тўхталиб, Эрон давлати  ИШИД такфирий- террорчи гуруҳигп қарши кураш олиб бориши учун Ироқнинг Курдистон минтақасига ёрдам кўрсатган биринчи мамлакатлардан эди деб қайд этди.

Муҳаммаджавод Зариф Эрон давлатини Курдистон минтақасининг яқин дўсти эканлигига ишора қилар экан деди:  Ироқнинг Курдистон минтақасида ўтказилган референдум  минтақа халқлари ва Эронга дўст бўлган курд халқи манфаатида эмас .

У ўз сўзларида  Ироқ халқи ваҳдат ва ҳамжиҳатлик ҳамда  конституция доирасидаги музокаралар йўли орқали мавжуд муаммоларга ечим топишини имкони бор деб айтди.

Ёрлиқ