Сайид Аббос Ироқчи: АҚШ сионистик режимнинг Эронга ҳужумида энг кўп ҳамкорлик қилди
Эрн ТИВ раҳбари сионистик режимнинг сўнгги пайтларда Эронга қилган тажовузи ҳақида АҚШ бу ҳужумда кўпроқ ҳамкорлик қилган деб айтди.
26 октрябрь тонгда сионистик режими кескин ҳаракатларда Теҳрон, Хўзистон ва Илом вилоятларидаги ҳарбий марказарининг бир қисмига ҳужум қилди. Эроннинг интеграциялашган ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими эса тўхтатиб туриш билан бирга сионистик режимнинг бу тажовузкор ҳаракати билан муваффақиятли кураша олди.
Порс тудей сайтига кўра, Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Сайид Аббос Ироқчи кеча сешанба куни журналистлар билан суҳбатида, АҚШ ҳукумати Эронга ҳужум қилиш учун зарур ҳаво коридорини сионистик режимга тақдим этди ва шу боис бу ҳужумнинг асосий ҳамкори АҚШ ва айрим Европа давлатлари ҳисобланади деб эълон қилди.
Эрон мамлакати сионистик режимнинг тажовузини қоралайди ва жавоб бериш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Ҳар ҳолда Эрон тупроғига ҳужум бўлди ва бизнинг замонамизда жавоб бўлиши табиий деб маълум қилди, Эрон ТИВ раҳбари Сайид Аббос Ироқчи.
Бу хусусда Эрон ТИВ раҳбари Сайид Аббос Ироқчи ҳам бизнинг позициямиз халқаро ҳуқуқ ва БМТ Низоми асосида тўлиқ аниқ. Воқеа содир бўлган қонунбузарликка жавоб беришга арзийди деб изоҳлади.