Ҳасан Руҳоний: Эрон ядровий келишувининг манфаатларини орқага қайтариб бўлмайди
(last modified Sat, 07 Oct 2017 12:29:24 GMT )
октябр 07, 2017 17:29 Asia/Tashkent
  • Ҳасан Руҳоний: Эрон ядровий келишувининг манфаатларини орқага қайтариб бўлмайди
    Ҳасан Руҳоний: Эрон ядровий келишувининг манфаатларини орқага қайтариб бўлмайди

Кимдаким ўз ваъдасига амал қилмаса ўзининг обрў эътиборини ва мавқеини оёқ ости қилади, аммо Эрон тўғри йўлни танлади ҳамда ўз ваъдасига қатъий амал қилиб келмоқда 

Эрон ислом жумҳурияти президенти Эрон ва олтилик давлатлари ўртасида қабул қилинган ядровий келишувнинг  манфаатларини қайтариб бўлмаслигини таъкидлаб шундай айтдики, жаҳонда ҳеч ким жумладан Америка қўшма штатлари президенти ҳам ядровий келишувни қайтара олмайди.

Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний шанба куни Теҳрондаги университетда Олий ўқув юртлари, тадқиқот ҳамда мамлакат технологияси  марказларида ўқув йилининг расмий бошланиши маросимидаги чиқишида шундай айтдики, кимдаким ўз ваъдасига амал қилмаса ўзининг обрў эътиборини ва мавқеини оёқ ости қилади, аммо Эрон тўғри йўлни танлади ҳамда ўз ваъдасига қатъий амал қилиб келмоқда. 

Ҳасан Руҳоний Эрон ядровий дастури доирасидаги битимни, тинчлик йўлидаги технологиядан фойдаланиш соҳасида Эроннинг ахлоқий ғалабаси дея атади ҳамда шундай қўшимча қилиб ўтдики, Қўшма ҳаракатлар комплекс дастуридан олдин айрим томонлар Эроннинг ядровий фаолиятини ғайриқонуний ва Эрон уранни бойитишга ҳаққи йўқ деб айтишар эди. Аммо, эндиликда эса ушбу технология ҳуқуқий жиҳатдан ва Бирлашган миллатлар ташкилоти нуқтаи назари билан қаралганда қонуний технология ҳисобланади.  

  

Ёрлиқ