Трампнинг Эронга қарши навбатдаги иддаолари кескин танқид қилинди
АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эрон ислом жумҳуриятига қарши навбатдаги позицияси ва ассосиз иддаолари яна бир бор АҚШга нисбатан ишончсизликарда асос борлигидан далолат бермоқда.
2015 чи йилнинг 14 июлида Эрон ядровий дастурлари борасидаги асоссиз ва бехуда жанжаллар ва баҳс -мунозараларини тўхтатиш учун мантиқ доирасидаги музокаралар йўналишидаги барча саъй- -ҳаракатлардан сўнг, Эрон ва 6 лик гуруҳи ўртасида Баржом номли халқаро ҳужжат имзоланганди.
Аммо эндиликда Баржом дастури кўп муаммолар ва мувафаққиятсизликларга юзмаюз бўлмоқда. Унинг асли сабаби ҳам АҚШ давлати ҳисобланади. Бутун жаҳон эса Баржом дастурини бекор этилиши ва барҳам топишидан ҳеч ким фойда кўрсатишдаги ва ҳеч кимнинг манфаатида бўлмагани таъкидлаб келишмоқда.
ОАВдаги ҳафталар давомидаги жанжаллар ва баҳслардан сўнг, кеча Оқ уй давлати Эронга босим ўтказишнинг янги стратегияси номли баёнотини чиқарди.
Ушбу баёнияни чиқарилганлигининг бир соатидан кейин АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон ислом жумҳуриятини яна бир бор Баржом дастурини бузишда айблаб, Эронга қарши янги таҳдидлари ва янги иддаоларини эълон қилди.
У шунингдек Баржом дастурини АҚШ тарихидаги энг ёмон келишувидир.
Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний АҚШ президенти Дональд Трампнинг ушбу иддаоларига жиддий аксиламал кўрсатди.
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний АҚШ президенти Дональд Трампни Эронга қарши навбатдаги иддаоларининг асоссизлигини таъкидлаб, Эрон ички ишларида АҚШ давлатини аралашиш ва дахолат қилиши тарихига тўхталиб деди: Эрон халқи у ё бу диктатор қаршисида нафратланарли ва ёмон сўзлар билан тура оладиган миллат эмас, балки Эроннинг буюк халқи ҳозиргача ҳеч бир қудрат қаршисида таслим бўлмаган ва таслим бўлмайди ҳам.
Эрон ислом жумҳурияти президенти ўз сўзларида Дональд Трамп иддаолари бугунги АҚШ давлати тарих ҳақиқатлари, ҳуқуқ ва Халқаро ташкилотлар ва ҳатто ўзининг европалик итифоқчиларидан қанча узоқлашганини исботлаб берди деб таъкидлади.
Эндиликда иккита йўл мавжуд. Биринчиси Халқаро ҳамжамият ё ўз позицияси ва Баржом дастурини имзолаган барча томонлар ишонч рамзи бўлган келишувни ҳимоя этиши керак ва ё ки халқаро ҳамжамиятни ҳурмат қилмайдиган ва унга эътиборсизлик кўрсатадиган бир президент сўзларига қулоқ солиб унга таслим бўлишидан бошқа чораси йўқ.
Эрон ислом жумҳурияти чиқарган баёнотида Эрон биринчи бўлиб, Баржом дастуридан чиқмайди, аммо Баржом дастури борасидаги Эрон манфаатлари ва ҳуқуқи риоя қилинмаганида барча мажбуриятларини тўхтатади ва чекловсиз осоишта мақсаддаги ядровий фаолиятларини давом эттиради деб эълон қилди.
Эрон халқининг нуқтаи назаридан АҚШ давлатининг Эронга қарши душманона сиёсатлари янгилик эмас. АҚШ давлати Эрон ислом жумҳуриятининг асли тузумига зиддир, чунки Эрон ислом жумҳурияти Вашингтон давлатини минтақа ички ишларида аралашиши ва зўравонликлари қаршисида тура оладиган ягона мамлакатдир.
Дональд Трамп ҳам АҚШ давлатининг ўтмишдаги хато ва нотўғри сиёсатлари ва йўлини давом эттирмоқда.
Аммо бугунги кунда Эрон ислом жумҳурияти тузуми ички потенсиаллари ва халқ қудрати ва ҳимоясига таяниб, куч- қудратининг авжидадир.
Эронга қарши бир бирига зид ёлғон ва асоссиз иддаолар эса Трамп ва АҚШ давлатининг бошқа масъуллари фикр- ақидалари ва ҳатти- ҳаракатларида муаммолар ва мушкулотни вужудга келишидан далолат бермоқда.
Албатта Вашингтон давлат масъулларининг бундай ҳатти -ҳаракатлари ва позициялари биринчидан тинчлик ва осоишталикни барҳам берса иккинчидан халқаро ҳуқуққа халал етказишига сабаб бўлади.
Шу сабабдан, Баржом ва ё минтақа масалалари ва тинчлик -хавфсизликка қарши ҳар қандай таҳдидларнинг асли манбаи АҚШ давлатининг сиёсатларига бориб тақалиши аниқдир.
2015 йил июлида БМТ ХКнинг 5 та доимий аъзоси: АҚШ, Россия, Хитой, Буюк Британия, Франция ва Германия Эрон Ислом республикаси билан Теҳроннинг ядро тадқиқотларини ҳал этишга қаратилган кенг қамровли ҳаракатлар режасини келишиб олган эди. Бу келишув БМТ ХК, АҚШ ва ЕИ томонидан аввалроқ киритилган санкцияларни бекор қилишни назарда тутади.
Бунинг учун Теҳрон ядровий соҳадаги фаолиятини чеклайди ҳамда уни халқаро назорат остида олиб боради. Битим 2016 йил январидан кучга кирди.