АҚШнинг глобал адолатга қарши ҳаракати/ Фаластин инсон ҳуқуқлари институтларига нисбатан санкциялари
-
АҚШнинг глобал адолатга қарши ҳаракати/ Фаластин инсон ҳуқуқлари институтларига нисбатан санкциялари
Вашингтоннинг инсон ҳуқуқлари инститларига сиёсий босимини давом эттирган Трамп маъмурияти 2025-йил сентябрида сионистик режим жиноятларни ҳужжатлаштиришда Халқаро Жиноят Суди билан ҳамкорлик қилгани учун тўртта Фаластин ташкилотига санкция қўйди.
АҚШнинг “The New York Times” газетаси ўз мақоласида шундай ёзган эди: 2025-йилнинг 4-сентябрида АҚШ президенти Доналд Трамп Фаластиннинг 3 та таниқли инсон ҳуқуқлари ташкилотига қарши санкциялар жорий қилди. Доналд Трамп маъмурияти шунингдек. 2025-йил ойида Фаластиннинг яна бир таниқли инсон ҳуқуқлари ташкилоти Al-Dameerга қарши санкциялар киритди. Бу Трамп маъмуриятининг фаластинилклар учун адолат тарафдори бўлган шахсларни нишонга олишга қаратилган кенг кўалмли ҳаракатларининг бир қисмидир. АҚШнинг ушбу ҳуқуқ марказларни санкцияларига сабаб, 3 гуруҳнинг Халқаро жиноий судга (ICC) исроилликларни тергов қилишда ёрдам бергани эди. Шунга қарамай, АҚШ ҳукумати Исроил режими кучларининг Ғазода содир этган оғир жиноятлари бўйича тергов бошлаган расмийлари Гаага судида судга берди.
Суд сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ уруш вазири Ёав Галлантни инсоинятга қарши жиноятлар ва уруш жиноятларида айлаб, ҳисбга олишга ордер берди. The New York Times шундай ёзди: Доналд Трамп маъмурияти қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқлари ҳимояси ва халқаро адолатга путур етказди, уларнинг барчаси қоидаларга асосланган глобал тартибнинг ўзагидир. АҚШ Халқаро жиноий суд прокурори, прокурор ўринбосари, суднинг олти нафар судяси, ҳамда БМТнинг Ғазо ва Ғарбий Соҳилдаги инсон ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачиси Франческа Албанезега нисбатан санкциялар киритди.
АҚШ санкциялари нафақат ушбу юридик инстиутларининг ҳаётий фаолиятини тўхтатибгина қолмай, балки инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларига қудратли шахслар ёки уларнинг иттифоқчилари, уларнинг фаолиятига аралашаётгани ҳақида ташвишли хабар юборади. Охир оқибат Доналд Трамп маъмуриятининг инсон ҳуқуқлари институтларига қарши кейинги санкциялари ва АҚШнинг бошқа ҳаракатлари бутун дунё бўйлаб қурбонлар ҳуқуқларини хавф остига қўяди.