Эрон ва Евроосиёнинг яқинлашиши/ Минтақавий ва глобал иқтисодиёт учун янги йўл
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i97878-Эрон_ва_Евроосиёнинг_яқинлашиши_Минтақавий_ва_глобал_иқтисодиёт_учун_янги_йўл
Белорус пойтахти Минск шаҳрида "Шимол-жануб" коридорини мустаҳкамлаш мақсадида Евроосиё иқтисодий иттифоқи Ҳукуматлараро кенгашининг аъзо ва кузатувчи давлатлар, жумладан Эрон бош вазирлари ва ҳукумат раҳбарари даражасидаги йиғилиши бўлиб ўтди.
(last modified 2025-10-02T13:33:30+00:00 )
октябр 01, 2025 15:45 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Евроосиёнинг яқинлашиши/ Минтақавий ва глобал иқтисодиёт учун янги йўл
    Эрон ва Евроосиёнинг яқинлашиши/ Минтақавий ва глобал иқтисодиёт учун янги йўл

Белорус пойтахти Минск шаҳрида "Шимол-жануб" коридорини мустаҳкамлаш мақсадида Евроосиё иқтисодий иттифоқи Ҳукуматлараро кенгашининг аъзо ва кузатувчи давлатлар, жумладан Эрон бош вазирлари ва ҳукумат раҳбарари даражасидаги йиғилиши бўлиб ўтди.

30-сентябр, сешанба куни Белорус пойтахти Минск шаҳрида Евроосиё иқтисодий иттифоқи (YEOI) Ҳукуматлараро кенгашининг аъзо ва кузатувчи давлатлар, жумладан Эрон бош вазири ва ҳукумат раҳбарлари даражасидаги йиғилиш бўлиб ўтди. Унда транзитни, жумладан Эрон ҳудудидан ўтувчи "Шимол-жануб" йўлаги бўйлаб ҳаракатлинишини кучайтириш бўйича қарорлари қабул қилинди.

Евроосиё Иқтисодий комиссияси энергетика ва инфратузилма вазири Азизбек Кожушев ўз сўзларида Эрон ҳудуди ва Форс кўрфазидаги портлар Шимолий -Жанубий коридорнинг Ҳиндистонга чиқиши учун муҳим бўғин ҳисобланади, деб маълум қилди.  Кожушев шунингдек  Евроосиё иқтисодий иттифоқи  мамлакатлари томонидан ушбу йўлакни ривожлантириш бўйича кенг кўламли саъй-ҳаракатлар режалаштилмоқда.

Йиғилишда Эрон Саноат, кон ва савдо вазири Сайид Муҳаммад Атобак ҳам сўзга чиққанида деди: Эроннинг Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига аъзо давлатлар билан савдо алоқалари ортиб бораётган суръатлар билан ўсиб бормоқда. Минскда бўлиб ўтган Евроосиё ҳукуматларо кенгаши йиғилишдан сўнг Россия Бош вазири ўринбосари Алексей Орчук ҳам Эрон ва Евроосиё иқтисодий Итифоқи билан эркин савдор шартномаси Теҳрон ва Москва ўртасидаги савдо айланмасини дарҳол 35 фоизга оширди.

25 урдибиҳишт 1404 (2025) дан бери Эркин савдо битимини амалга оширган ва товарларнинг 87-фози божхона тарифлаини бекор қилан Эрон ва Евроосиё Иттифоқининг беш аъзо давлати 2025 йилдан 2028 йилгача бўлган кун тартибини аниқлаш ва тарифсиз чекловларни олиб ташлаш, учун амалий қадам қўйди.

Эроннинг Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи билан ҳамкорлигини савдо келишувдан ташқари кенгайтириш Эроннинг минтақавий ва жаҳон иқтисодиётидаги мавқеини қайта белгилашга қаратилган қадамдир.