Эрон ислом жумҳурияти президенти Дональд Трампнинг иддаоларига аксиламал кўрсатди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i24665-Эрон_ислом_жумҳурияти_президенти_Дональд_Трампнинг_иддаоларига_аксиламал_кўрсатди
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний АҚШ президенти Дональд Трампни Эронга қарши навбатдагии иддаоларининг асосизлигини таъкидлади.
(last modified 2018-10-15T16:10:25+00:00 )
октябр 14, 2017 13:20 Asia/Tashkent
  • Эрон ислом жумҳурияти президенти
    Эрон ислом жумҳурияти президенти

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний АҚШ президенти Дональд Трампни Эронга қарши навбатдагии иддаоларининг асосизлигини таъкидлади.

У  Эрон ички ишларида АҚШ давлатининг аралашиши ва дахолат қилиши тарихига тўхталиб деди: Эрон халқи  у ё бу диктатор қаршисида нафратланарли ва ёмон сўзлар билан тура оладиган миллат эмас, балки Эроннинг буюк халқи ҳозиргача ҳеч бир қудрат қаршисида таслим бўлмаган ва таслим бўлмайди ҳам.

Эрон ислом жумҳурияти президенти  ўз сўзларида Дональд Трамп  иддаолари яна бир маротаба бугунги АҚШ давлати тарих ҳақиқатлари, ҳуқуқ ва Халқаро ташкилотлар ва ҳатто ўзининг европалик итифоқчиларидан қанча узоқлашганини  исботлаб берди деб таъкидлади.

Эрон президенти жонли эфирда узатилган суҳбатида  душманлар қаршисида Эрон ислом жуҳуриятининг мудофаа ва ҳарибй қудратини кучайтиришни таъкидлаб, Исломий Инқилоб соқчилар корпуси минтақа халқлари ёнида терроризмга қарши курашни давом эттиради деб қўшимча қилди.