август 15, 2016 17:40 Asia/Tashkent
  • Яман парламентининг ташкил этилиши Яман бўҳронини ҳал этиш йўлида муҳим қадам бўлди

Эрон парламенти раиси ҳозирги шароитда Яман парламентининг ташкил этилишини Яман бўҳронини ҳал этиш йўлида муҳим қадам бўлди деб атади

Эрон парламенти раиси ҳозирги шароитда Яман парламентининг ташкил этилишини Яман бўҳронини ҳал этиш йўлида муҳим қадам бўлди деб атади. Исна ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон парламенти раиси Али Лорижоний бугун душанба куни парламентнинг озод ишчилари ва намояндаларини улуғлаш маросимида шундай таъкидладики, кўплаб Ғарб давлатлари Ямандаги нотинчликларнинг давом этишини исташади. Лекин Яман парламентининг ташкил этилиши ушбу мамлакатда тинчлик ўрнатилишига катта туртки беради. Лорижонийга кўра, бир йилдан кўпроқ вақт мобайнида Саудия арабистони Яман халқини бомбардимон қилиб келади. Бунинг ортидан эса, Яман халқи оғир кунларни ва машаққатларни бошдан ўтказмоқда. Эрон парламенти раисига кўра, Яманнинг инқилоб масъуллари томонидан олиб борилаётган тадбирлар мамлакатни тартибга келтиришга замин яратмоқда ва ушбу юрт одамларини янада қатъиятлик бўлишлари учун имконият яратиб бермоқда.