Ўзбекистон Эрондан нефт сотиб олишга қизиқмоқда
Эрон ислом жусҳуриятининг нефт вазири Ўзбекистон давлатини Эрондан нефт импорт этишга қизиқаётганлигига ишора қилиб, бу масала тўғрисида музокараларни давом этаётганлиги ҳақида хабар берди.
Меҳр ахборот агентлиги хабарига кўра, кеча Эроннинг нефт вазири Бежан Зангана Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашганидан кейин Ўзбекистон давлати Эрондан нефт импорт этишга қизиқиш билдирмоқда деб айтди.
Шу ҳолда Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий ва инвестиция вазири ҳам Тошкент давлатини Эрон ва Ўзбекистонда муштарак корхоналарни йўлга қўйилиши ҳамда транзит ва транспорт соҳасига мқўшма тарзда сармоя киритишга тайёр эканлигини эълон қилди.
Душанбе куни Теҳронга сафар қилган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Эроннинг юқори мартабали масъуллари билан учрашиб мулоқот ўтказди.
Экспертлар ҳам бу сафарни жуда аҳамиятли деб баҳолашмоқда.