Исломий инқилоб муаззам раҳбари: Америка халқаро сионизмнинг намояндасидир
(last modified Wed, 18 Oct 2017 12:26:42 GMT )
октябр 18, 2017 17:26 Asia/Tashkent
  • Исломий инқилоб муаззам раҳбари: Америка халқаро сионизмнинг намояндасидир

АҚШ ИШИД террорчилик гуруҳини ва такфирчи оқимларни ташкил этди, шу боисдан ИШИД террорчилик гуруҳига қарама қарши турган кучлардан асабийлашмоқда. 

Исломий инқилоб муаззам раҳбари Американи халқаро сионизмнинг намояндаси дея атадилар ва шундай таъкидлаб ўтдиларки, АҚШ ИШИД террорчилик гуруҳини ва такфирчи оқимларни ташкил этди, шу боисдан ИШИД террорчилик гуруҳига қарама қарши турган кучлардан асабийлашмоқда. 

Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари бугун чоршанба куни эрталаб юксак истеъдод эгалари ва талантли ёшлар олдидаги чиқишида шундай айтдиларки, биз Американинг яккаҳукмронлигини барҳам беришни уддасидан чиқдик ва бундан ташқари Американинг душманона ҳаракатларига қарамай, янада қудратли ва тараққий этишимиз керак.

Исломий инқилоб муаззам раҳбари санкциялар жорий этилган даврда ҳам Эрон ислом жумҳурияти катта ютуқ ва муваффақиятларга эришганига ҳамда тараққиёт сари одим қадамлар босилганига ишора қилиб шундай айтдиларки, бугун Эрон ислом жумҳурияти Американинг Ливан, Сурия ва Ироқдаги бузғунчиликка қаратилган режаларини барбод қилди. Ҳамма шунга амин бўлишсинки, АҚШ Эрон халқидан мағлуб бўлиши муқаррардир. 

Ул ҳазрат шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, Европа давлатлари Эрон ядровий дастурига доир битим масаласи бўйича таъкидлашди ва Америка қўшма штатлари президентининг нутқини кескин танқид қилдилар. Аслида Эрон ядровий дастури бўйича эришилган келишув Американинг фойдасига бўлганлигини ҳам алоҳида қайд этиб ўтдилар. 

Шунингдек, Исломий инқилоб муаззам раҳбари Европа мамлакатларига қарата шундай таъкидлаб ўтдиларки, Европа Американинг амалий чораларига қарши қатъият билан туришлари керак ва Эроннинг мудофаа масаласига аралашмасликлари лозим. Шунингдек АҚШнинг зўравонлик ҳаракатларига қўшилмасликлари мақсадга мувофиқ бўлади.   

Ёрлиқ