Нима учун эронликлар АҚШ элчихонасини эгаллаб олишди?
(last modified Tue, 05 Nov 2024 13:22:34 GMT )
ноябр 05, 2024 18:22 Asia/Tashkent
  • Нима учун эронликлар АҚШ элчихонасини эгаллаб олишди?
    Нима учун эронликлар АҚШ элчихонасини эгаллаб олишди?

1979-йилнинг 4-ноябрида Эронда имом йўналиши бўйича бўлган талабаларнинг аниқ мақсади ва пухта режаси асосида Теҳрондаги АҚШ элчихонасини эгаллашди ва шундай кейин АҚШ элчихонаси бу мамлакат жосуслик уяси номини олди.

АҚШ элчихонасини эгаллаш асослари ва сабаблари:

1.  Ағдарилган шоҳга бошпана бергани учун АҚШга қарш кураш : талабалар ҳаракатининг асосий сабабларидан бири Муҳаммадризошоҳ Паҳлавийнинг АҚШ томонидан қабул қилиниши эди 

Шоҳ қочиб кетганидан кейин АҚШ уни эски иттифоқчи сифатида қабул қилди ва унга бошпана берди. Бу ҳаракат Эрон жамоатчилигида АҚШнинг зулмни қўллаб-қувватлаётгани ва Паҳлавий режимни тиклашга уриниш сифатида баҳоланди.

2. АҚШнинг Ислом Инқилобини бузиш учун фитнасини олдини олиш: АҚШ элчихонасини қўлга олиш чоғида олинган ҳужжатар айрим инқилобчи  шахсларнинг гумонлари тўғри экагининингг ва бу жой Эронда аксилинқилобий гуруҳларни бошқариш ва қўпорувчилик режаларни  тайёрлаш учун тезкор база бўлиб хизмат қилганини кўрстади. Очиб юборилган ҳужжатлар элчихонанинг қўпорувчи гуруҳлар билан кенг алоқадорлигини кўрсатади.

3. Хаос циклини яратишнинг олдини олиш:  маълумотларига асосан АҚШ элчихонаси бўлғинчи ва террорчи гуруҳларни қўллаб-қувватлаш орқали Эрон бирлиги ва ички хавфизлигига таҳдид солиб, мамлакатни кетма-кет  тартибсизликлар гирдобига қўйишга ва Ғарбнинг аралашуви учун замин яратишга фаол ҳаракат қилган.

4.  1332 йил 28 августдаги АҚШ тўнтаришидан тарихий қўрқув  1332-йилда АҚШ-Британия  давлатларининг Мусаддиқ ҳукуматига қарши тўнтариши ва Муҳаммад Ризошоҳнинг ҳокимиятига қайтиши ҳақидаги аччиқ хотира ҳали ҳам эронликлар онгида сақланиб қолган.  Талабалар ва бошқа инқилобчилар АҚШ ўз кучларини элчихонада ушлаб туриб, бузғунчи фаолиятини давом эттириш орқали аввалги тузумга алоқадор коррупцион хавфсизлик ва ҳарбий унсурлар ўртасида тармоқ қуришга интилади деган ақидага эга эдилар.