Руҳоний: Эроннинг ҳарбий қудрати таҳдидлар қаршисида превентив кучга эга бўлиши керак
(last modified Mon, 23 Oct 2017 13:58:47 GMT )
октябр 23, 2017 18:58 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Эроннинг ҳарбий қудрати таҳдидлар қаршисида превентив кучга эга бўлиши керак
    Руҳоний: Эроннинг ҳарбий қудрати таҳдидлар қаршисида превентив кучга эга бўлиши керак

Эроннинг қурол-аслаҳаси ҳам дунёнинг барча мамлакатларининг қуроллари сингари бўлиб, Эроннинг ҳарбий қудрати таҳдидларга нисбатан превентив кучга эга бўлиши ва Эронни керакли пайтда ҳимоя қилиши керак. 

Эрон ислом жумҳурияти президентининг таъкидлашича, Эроннинг ҳарбий қудрати таҳдидлар қаршисида превентив кучга эга бўлиши керак ва зарурий пайтда Эронни мудофаа қилиши лозим. 

Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний бугун Оятуллоҳ Саййид Мустафо Хумайни (ра)нинг шаҳид бўлган кунларига бағишланган маросимда айрим бир хорижий расмийларнинг Эрон мудофаа қуроллари ҳақида бирдирган баёнотларига ишора қилиб шундай айтдики, Эроннинг қурол-аслаҳаси ҳам дунёнинг барча мамлакатларининг қуроллари сингари бўлиб, Эроннинг ҳарбий қудрати таҳдидларга нисбатан превентив кучга эга бўлиши ва Эронни керакли пайтда ҳимоя қилиши керак. 

Ҳасан Руҳоний мустабид тузумларнинг ҳалигача мавжуд эканлигини ва душманларнинг фитналари давом этаётганини таъкидлаб шундай айтдики, бугун Эрон ислом жумҳурияти ва Ислом юқори мавқега эга бўлиб, ҳеч қачон мустабид тузумлар минтақада бугунгидан кўра разил ҳаракатларни амалга оширмаган. 

Эрон ислом жумҳурияти президенти душманнинг Эрон халқига қарши жорий этган золимона санцияларига ишора қилиб шундай айтдики, санкция Эрон миллатига қарши зулм бўлиб, хато иш ва жоҳилона қилинган ҳаракат ҳисобланади. Аммо Эроннинг барча халқи муаммолар ва санкцияларга қарши матонат ва сабот билан қатъиятлик кўрсатишди.   

Ёрлиқ